Ҳаракатлар стратегияси таълим самарадорлигини оширишда муҳим дастуриламал

Бугун юртимизда униб-ўсиб келаётган ёш авлод камолоти йўлида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу йўлдаги саъй-ҳаракатлар исботи ўлароқ, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 1997 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунини келтириб ўтиш мумкин. Ушбу соҳадаги ишларнинг мантиқий давоми сифатида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2016 йил 12 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича “Ҳаракатлар стратегия”сини кўриш мумкин.

Жумладан, ушбу стратегиянинг 4-бандида узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, болалар мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, уларни спорт билан оммавий тарзда шуғулланишга жалб қилиш, ёш авлодни мусиқа ва санъат олами билан боғлаш мақсадида янги болалар спорти объектлари, болалар мусиқа ва санъат мактабларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш каби талабларни Президентимиз томонидан 2021 йилга қадар бажариш масаласининг қўйилиши, барчамизга келгусида қиладиган ишларимизга йўлланма бўлди десак, хато бўлмайди.

Маълумки, ёш авлоднинг интелектуал ва эстетик тарбияси хусусида гап кетганда мусиқий қадриятларимиз алоҳида ўрин тутади. Айниқса, ўзбек мусиқасига мансуб турфа шаклли куй-қўшиқларни болалар онгига сингдириш орқали биз кўзлаган мақсадга етишимиз мумкин. Таъбир жоиз бўлса, уларни жаҳон мусиқа маданияти дурдоналари, дунё композиторлари ижоди ва ҳаёт йўли билан таништириш ҳам олдимизга қўйилган муҳим вазифалардан саналади.

Таъсуфлар бўлсинким, бугунги ахборот асрида бизни ҳам четлаб ўтмаётган “оммавий маданият” асосан мусиқий жанрлар – поп, рок, металл, блеклар ва уларнинг жазавали мусиқий намойишлари таъсири остида кириб келмоқда. Улардаги эркин кийиниш услублари, соч турмаклари, ҳар хил безак аксессуарлари, куйлаш маданияти, кўча рақсларига ёшларимиз орасида кўр-кўрона тақлид кузатилмоқда. Мавжуд муаммога қарши биз ўқувчининг мусиқий диди ва савиясини шакллантириш, унинг тинглаш маданиятини тарбиялаш ва уларни миллий мусиқа дурдоналаримизга муҳаббат руҳида камол топтириш орқали муносиб ечим топа оламиз. Агар бу йўлда барчамиз “бир ёқадан бош чиқариб” ҳаракат қилмас эканмиз, эртага кеч бўлиши мумкин. Чунки, фарзандларимиз келажаги йўлида вақт ажратмасак, уларга вақт ажратадиган “меҳрибон инсон”лар албатта топилади. Бунга эса асло йўл қўйиб бўлмайди.

Яна ўқинг:  Обод диёрда қадримиз баланд

Ферузахон ХОЛИҚОВА,

ТДПУ талабаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: