Тошкент шаҳрида ўтказиладиган тўй-ҳашам ва оилавий тадбирларни ихчамлаштиришга доир тавсиявий тартиб ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 29 июнда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёни топшириқлари ижросини таъминлаш, шунингдек Тошкент шаҳар ҳокимининг 2012 йил 10 мартдаги 732-сонли ҳамда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2012 йил 18 апрелидаги 137/4-18-сонли “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида”ги қарорларининг ижроси самарадорлигини ошириш, шаҳар аҳолиси орасида уларнинг тарғиботини кучайтириш мақсадида “Жамоатчилик кенгаши” томонидан тавсия этилаётган таклифлар асосида пойтахтнинг барча маҳаллаларида ушбу тартибни тарғиб этиш тавсия этилади.

Унга кўра никоҳ тўйи ўтказилаётганидан маҳалла хабардорлигини таъминлаш мақсадида ФҲДЁ идоралари томонидан никоҳланувчи ёшларнинг ариза топшираётган вақтида уларнинг яшаш жойларидаги маҳаллалардан маълумотнома олиниши кўзда тутилган. Шу билан биргаликда тўйхона, ресторан ва кафеларда ўтказиладиган тадбир иш кунлари соат 7: 00дан 9: 00гача, 12: 00дан 14: 00 гача ва 18: 00дан 23: 00гача ўтказилиши белгилаб қўйилади. Тадбирларда таклиф этилганлар сонининг чекланиши (200-300 кишидан оширмаслик) ҳамда бешик тўйи, суннат тўйи, ақиқа каби маросимларнинг 20-30 нафардан иборат яқин қариндошлар ўртасида ортиқча сарф-харажат ва тоғораларсиз ўтказилиши алоҳида бўлимларда қайд этилди. Диний мавзудаги маъруза фақат дин вакили томонидан қилиниши ҳам алоҳида белгилаб қўйилди. Шу жумладан, инсон туғилиши билан боғлиқ барча тадбирларни фақат яқин қариндошлар даврасида ташкил этилиши, никоҳ тўйи билан боғлиқ маросимлар қисқартирилиши, Рамазон ва Қурбон ҳайитларида келин томонидан юбориладиган йўқловларга чек қўйиш алоҳида белгилаб қўйилади. Келин ва куёвнинг ота-онаси, яқинлари, айниқса, кексаларни бориб кўриш ва тарихий обидаларни зиёрат қилиш ёки турли кўнгилочар масканларига боришларини ташкил қилиниши ҳам кўзда тутилди. Шу ўринда “оқўрар” ва фотиҳа каби маросимларини бирлаштириш, ортиқча харажат талаб қилувчи барча ҳолатларга қатъий чек қўйиш ҳам алоҳида қайд этилди.

Бундан ташқари марҳумларни хотирлаб ўтказиладиган маросимларга тўхталиб, жаноза ўқилгач, 3 кунгача дастурхон безатилмаган ҳолда фотиҳагарчиликни ташкил қилиш тавсия этилди.

Яна ўқинг:  ЖАМҒАРМА ФААОЛИЯТИДАН (2012/37)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: