Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Мактаб ярмаркалари: сифатли маҳсулотлар, ҳамёнбоп нархлар

09.08.2017
33 марта ўқилди
Мактаб ярмаркалари: сифатли маҳсулотлар, ҳамёнбоп нархлар

Маълумки, ҳар ўқув йили бошланиши арафасида мамлакатимиздаги таълим масканларида мактаб ярмаркалари иш бошлайди. Жорий йил ҳам 10 августдан 10 сентябргача республикамизда жами 1325 та мактаб ярмаркаси ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, унда асосий турдаги ўқув қуроллари, дарсликлар, мактаб формаси, кийим-кечак ва пойабзаллар савдоси йўлга қўйилади.

Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги 243-умумтаълим мактабида ҳам ана шундай ярмарка ташкил этилди.

– Қизим Муслима ушбу мактабнинг 4-синфида таҳсил олади. Бу ерда таълим тизими яхши йўлга қўйилган бўлиб, чуқур билим олиш учун барча шароитлар яратилган. Иккинчи фарзандим ҳам бу йил 1-синфга қабул қилинди. Шу боис улар билан мактаб ярмаркасига келдик. Бизга маъқул томони, бу ерда сотилаётган барча маҳсулотлар маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, энг асосийси, сифатли ва ҳамёнбоп, – дейди Мукамбар Муродхонова.

Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад ота-оналар учун қулайлик яратиш, ўқув қуролларининг нархини сунъий равишда ошишига йўл қўймасликдан иборат.

– Мактабимиз ўзининг ички формасига эга. 4 хил кўринишдаги ушбу формалар тикилиши жиҳатдан ўқувчилар учун қулай. Бу кийим-бошлар мактабимиз билан тикув цехи ўртасида тўғридан-тўғри шартнома тузилганлиги сабабли, бозор нархига нисбатан арзонроқ нархда сотилади, – дейди 243-умумтаълим мактабининг маъанавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Нигора Муҳаммадалиева.

Айтиш керакки, бу йилги мактаб ярмаркаларининг 927 таси умумтаълим мактабларида (уларга 5 минг 685 та мактаблар бириктирилган) ташкил этилиб, улардан 2 миллион 776 минг нафар ўқувчи фойдаланиши режалаштирилган. 205 та академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўтказиладиган ярмаркалардан эса 1 миллион 185 минг нафар ўқувчи ва уларнинг ота-оналари ўзларига керакли бўлган ўқув қуролларини харид қилиш имконига эга бўладилар.

Шунингдек, гавжум бозорларда 193 та ярмарка очилган бўлиб, улардан 2 миллион 191 минг нафар фуқаро фойдаланиши белгиланган.

Айни пайтда республикадаги барча мактаб ярмаркаларида 26 турдаги зарурий ўқув қуроллари савдоси йўлга қўйилди.

“Баркамол авлод” республика болалар бадиий ижодиёт марказидаги кўргазмада ҳам мактаб ўқув қуроллари, адабиётлар, болалар кийим-кечаклари ҳамда пойабзаллар савдоси ташкил этилди. Унинг очилишида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, масъул ташкилот ва идоралар мутахассислари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Ярмаркаларда савдо ишларини амалдаги солиқ ва банк қонунчилига тўлиқ риоя қилган ҳолда ўтказиш ҳамда аҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида савдо ташкилотлари ва хусусий тадбиркорлик субъектларида барча турдаги тўлов терминаллари ўрнатилиши белгиланган. Шунингдек, мактаб ярмаркалари фаолиятини уюшқоқлик билан ташкил этиш ва мувофиқлаштириш мақсадида маҳаллий ҳокимликларда мутассади ташкилотлар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳлар тузилган.

Теглар:#2017/32

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Иммунитет заифлашганда қандай маҳсулотлар истеъмол қилган маъқул?Саломатлик

Иммунитет заифлашганда қандай маҳсулотлар истеъмол қилган маъқул?

Иммунитет тизими заифлашганда турли касалликлар авж олишининг олдини олиш учун аввало, шўр, аччиқ ва ёғли таомлардан тийилиш зарур. Таркибида шакар ва кофеин бўлган маҳсулотлар ист

06.03.2023287
Мактабда Наврўз тантанасиМаданият

Мактабда Наврўз тантанаси

Шайхантоҳур туманидаги 10-сонли мактабда Наврўз байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Қадриятларимиз тараннум этилган тадбирда ўқувчилар томонидан намойиш этилган миллий либосла

24.03.2022116
Липомани олиб ташлаш керакми?Иқтисод

Липомани олиб ташлаш керакми?

Липома – яхши сифатли ўсма, ёғ тўқималаридан тузилган бўлиб, асосан терида, кам ҳолатларда эса сут бези, бош ва орқа мия­да ҳам ҳосил бўлади. Ўсма секин асталик билан ўсади ва мали

11.11.2022312
Она сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайдиСаломатлик

Она сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайди

Она сути – гўдаклар учун энг мукаммал озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилувчи антитаналар мавжуд. Шу боис халқаро ҳужжатларда гўдакларни 6 ойгача ис

11.10.2024118