Организмга кальций етишмаслигининг 6 белгиси
- Кариес. Агар организм озиқ-овқат маҳсулотларидан етарли миқдорда калций ололмаса, уни бошқа жойдан излашга киришади. Бу бизнинг тишларимиздир.
- Хотира сустлашиши. Бир қанча неврологик белгилар, масалан хотиранинг йўқолиши ва галлюцинация кальций етишмовчилиги натижасида юзага келиши мумкин.
- Оёқларда томир тортишиши. Кальций миқдорининг камайиши асаб толаларининг сиқилишига сабаб бўлиши мумкин. Кальций етишмовчилигининг асосий кўрсаткичларидан бири бу тунда пайларда юзага келадиган томир тортишишидир.
- Қўл ва оёқларнинг санчиб оғриши ёки увишиши. Бу асаб толаларининг сиқилиши натижасида юзага келадиган ҳолатлардан бири саналади. Бу ҳолатда организм эгасига қарата “Суякларингни асраб қол!” дея нола қилади.
- Уйқу билан боғлиқ муаммолар. Кальций уйқу билан алоқадор мелатонин гармонини ишлаб чиқарилишида қатнашади, унинг даражаси ортиши билан организм кучли уйқуга кетади.
- Хуружлар. Кальций нейромедиатрлар ва мускулларинг қисқариш жараёнини тўғри шаклланишига алоқадор саналади. Шундай экан, мазкур модданинг организмда тақчиллиги ҳатто, соғлом инсонларда турли хуружларнинг юзага келишига сабаб бўлади.
Хуршида Ҳусенова