Асабийлашиш овоз бўғилишига сабаб бўладими?

Мунтазам равишда, айниқса, стресли вазиятларда овознинг бўғилиши қалқонсимон без ишида муаммолар борлигидан дарак беради.

Бундан ташқари овоз бўғилишига, ютинишнинг қийинлашиши каби ҳолатлар ҳам қўшилса, қалқонсимон безнинг катталашганини тахмин қилиш мумкин. Ўзгаришлар кучли стресс, иммунитетнинг заифлашиши, ўсмирлик, ҳомиладорлик ва климакс давридаги гормонал бузилишлар, сурункали йод етишмаслиги ва нурланиш туфайли келиб чиқиши айтилади. Асабийлашганингизда товуш бўғилиши ўзингизга ҳам сезилаётган бўлса эндокринолог текширувидан ўтинг. Шифокор зарур тиббий таҳлилларни ўтказиб, қалқонсимон без ҳолатига баҳо беради. Сўнг у шунга кўра даво чораларини тайинлайди.

Нодира ҲАМРОЕВА,

Терапевт

Яна ўқинг:  Психопатик сифатларга эга бўлган одамлар рэп-мусиқаларни ёқтиради

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: