Тарвуз ҳақида қизиқарли маълумотлар

  • Тарвузинг 90 фоизини сув ташкил қилади.
  • Тарвуздан пазандачиликда ҳам фойдаланса бўлади. Ундан кўплаб мазали таомлар, салат ва ширинликлар тайёрлаш мумкин.
  • Бу маҳсулот А, С, В6 витаминлари етишмовчилигини бартараф қилишда муҳим аҳамиятга эга. Лекин меъёрга амал қилган маъқул. Масалан, С витаминининг кунлик нормасини тўлдириш учун тўрт тилим тарвуз ейиш кифоя. Мутахассислар фикрича, у кайфиятни кўтариш хусусиятига ҳам эга.
  • Тарвузнинг қандай шароитда етиштирилганини билиш қийин эмас. Бунинг учун тарвуз бўлагини сувга солиб кўринг. Агар сув қизил ёки пушти рангга кирса, ҳосил кимёвий моддаларга тўйинган бўлади. Сувнинг бироз хиралашиши эса, тарвузнинг табиий шароитда етиштирилганлигидан дарак беради.
  • Хитой – энг кўп тарвуз экспорт қиладиган мамлакат.
  • Гиннес рекордлари китобига киритилган энг катта тарвуз АҚШда етиштирилган. Унинг оғирлиги 124 килограмм эди.
  • Ветнамда янги йил дастурхонига тарвуз қўйиш одат тусига кирган. Бу мамлакат аҳолиси янги йилни тарвуз билан кутиб олиш омад келтиришига ишонади.
  • Тарвузнинг ҳар хил шаклдаги (квадрат, қиррали) турлари ҳам мавжуд. Уларни дастлаб японлар ўйлаб топган. Кейинчалик бу кашфиёт ҳаммага ёқиб қолган. Чунки бундай тарвузларни совуткичда сақлаш анчагина қулай.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Янги пластир қанд миқдорини назорат қилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: