Фарзандингиз нега йиғлоқи?

Янги туғилган чақалоқларда йиғлаш рефлекси табиий ҳисобланади. Фақат қорни очганда, таги ҳўл бўлганда, уйқуси келганида чақалоқнинг йиғлаши меъёрий ҳолатдир.

Аммо айрим ҳолларда чақалоқларнинг қорни тўймаслиги, ич қотиши ва қорни оғриши ҳам унинг кўп йиғлашига сабаб бўлиши мумкин.

Янги чақалоқнинг ҳаддан зиёд кўп йиғлаши бошқа жиддий сабабларни келтириб чиқариши мумкин. Гўдак туғилгандан сўнг айрим сабабларга кўра пайдо бўлувчи бош мия ички босими касаллиги ва бошқа хасталиклар юзага келиш эҳтимоли юқори. Чақалоқни 10 дақиқадан ортиқ йиғлаши мияда қон айланишининг бузилишига сабаб бўлади. Бу ҳолат эса кейинчалик жиддий касалликларни келтириб чиқаради. Бола йиғлаганда она имкон қадар уни тезроқ тинчлантиришга ҳаракат қилиши лозим. Асосан бош мия ички босими касаллиги билан туғилган чақалоқлар орасида кўп йиғлаш кузатилади. Шунингдек, рахит касаллиги ривожланаётган паллада ҳам болада кўп безовталик бўлиши мумкин. Бунинг асосий сабаблардан бири ҳақида бироз тўхталмоқчимиз.

Эпидемиологик маълумотларга кўра ҳомиладор аёлларнинг кўпчилиги орасида ҳомиладорлик давридаги касалликлар ва унинг асоратлари онанинг турмуш тарзи яхши эмаслигидан келиб чиқади. “Ҳомиладорликдаги хавфли омиллар” сўзи шундан келиб чиққан.

Қуйидаги омиллар чақалоқнинг кўп безовталаниши, ҳаддан ортиқ кўп йиғлашига сабаб бўлиши мумкин. Яъни:

– Онанинг бошидан ўтказган касалликлари, турли инфекцион касалликларга чалинганлиги, айниқса, у қизилча, сил, қизамиқ, тепки, сувчечак хасталиклари билан оғриган бўлса. Шу билан бирга ирсий касалликлардан – гемофилия, қандли диабет, руҳий-асаб ва суяк-бўғим касалликлари билан оғриган аёллар фарзандида йиғлоқилик кўп кузатилади.

Яна онанинг оилавий шароити ва жисмоний соғлом ўсганлиги ҳамда боланинг отаси хақида маълумотлар йиғишга ҳаракат қилинади.

Чақалоқлардаги йиғлоқилик, чўчиш, қўрқув кузатилган вақт­да кўпинча оналардан гўдакнинг нечанчи ҳомиладорлик даврида туғилганлиги ва туғруқнинг қандай кечганлиги, она айрим ҳомиладорликни сунъий тўхтатганми-йўқми (яъни, аборт ҳақида) сўраб-суриштирилади. Шунингдек, оиладаги бошқа болаларда кузатилган касалликлар, онада асаб касалликлари бор-йўқлиги, кун тартибига қай даражада риоя қилиши ва тўғри овқатланиши ҳақида сўралади.

Туғруқ даврида боланинг киндик ўқига ўралиши ва туғруқ жараёни оғир кечганида, узоқ давом этиши ҳам чақалоқларда кўп йиғлашга сабаб бўлиши мумкин.

Бир донишманддан “Қайси аёл энг чиройли аёл?” – деб сўраганларида, у “Энг чиройли аёл — бу ҳомиладор аёлдир”, деб жавоб берган экан. Шундай экан доимо ҳомиладор аёлларимизни асраб-авайлашимиз, ардоқлашимиз, меҳр кўрсатишимиз керак. Зеро, “Соғлом авлод – соғлом келажакдир”.

Яна ўқинг:  Ревматизм – юракни “тишлайди”

Феруза Жабборова,

Биринчи тоифали неонатолог

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: