Ҳордиқ чиқаришга мўлжалланган иш стули

Дунёдаги миллионлаб инсонлар компьютердан фойдаланади.

Тинимсиз ўтирган ҳолда ишлаш эса инсонни жисмоний ва руҳий жиҳатдан толиқтиради. Табиийки, бундай пайтда одам бироз бўлсада, ҳордиқ чиқаришни истайди.

Замонавий технология янгиликларидан саналмиш “Office Chair Bed” стули билан сиз ҳам компьютерда ишлашингиз, ҳам ҳордиқ чиқаришингиз мумкин.

Бир қарашда бу стул ҳам бошқаларидан асло фарқ қилмайди. Аммо унинг асосий хусусияти шундаки, у тез ва осон йиғиладиган, офис учун мўлжалланган кроватга айланиши мумкин. Стулнинг орқа суянчиғи 180 даражагача эгилади. Натижада унга суянган ҳолда бемалол ётиш мумкин. Махсус қисми орқали эса оёқларни узатиш имконияти мавжуд.

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Депрессия ўтмиш хотиралар ҳақидаги қарашларни ўзгартиради

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: