Бугун интернет тармоғининг чексиз имкониятларини ҳали тўлиқ тасаввур этиб улгурмасимиздан, унинг янгидан-янги қирралари пайдо бўлмоқда. Эндиликда Парижга саёҳат қилиш ва айнан ўша машҳур Эйфил минорасини томоша қилиш кўпчилик учун орзулигича қолиб кетмайди. Ҳеч бўлмаганда онлайн тарзда саёҳат қилиш ҳам кишига завқ бағишламай қолмайди.
Google France компанияси машҳур Эйфил минораси бўйлаб рақамли экскурсия дастурини интернет тармоғи учун ишлаб чиқди. Эндиликда онлайн-сайёҳлар Францияга бормасдан туриб, Парижнинг умумий кўриниши ва Эйфил минорасининг асосий қаватларини баландликдан томоша қилишлари мумкин.
"Темир хоним" дея таърифланувчи миноранинг қаватларидан суратга олинган Парижнинг айлана кўриниши Google хаританинг Street View кўчаларни кўриш хизматида пайдо бўлди. Бунда экскурсия дастурчилари шундай суратни яратишдики, бу орқали маълумотни 360 градусда олиш мумкин. Яъни виртуал сайёҳ жойидан жилмаган ҳолда миноранинг ён-атроф кўринишини иккинчи қават баландлигида кўриш имконига эга.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиКарьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
Ўқувчингиз «хобби»сини биласизми?
Ўқувчилар ўртасида ҳаётга енгил муносабатда бўладиган, дунёқараши тор ва юзаки фикрлайдиган ўсмирлар ҳам йўқ эмас. Аслида ҳаёт гўзаллигидан баҳраманд бўлиш, уни қанчалар қизиқарли
Жамият“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?
Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
