Абитуриентларнинг вазифалари, мажбуриятлари ва ҳуқуқлари

Ҳурматли абитуриентлар! Сизлар тест синовларини муваффақиятли топширишингиз учун тест синовларни ўтказиш тартиб-қоидаларини, тест жараёнида ўзингизнинг вазифаларингиз, мажбуриятларингиз ва ҳуқуқларингизни аниқ билишингиз ва тест синовларини ўтказиш тартибига риоя қилишингиз талаб этилади.

Абитуриентлар тест синовлари ўтказиладиган куни бино ҳудудига соат 8.00 гача, аудиторияга соат 8.30 гача фақат абитуриент рухсатномаси ва паспорти билан киритилади. Тест синовлари бошланган (соат 8.30)дан кейин абитуриент аудиторияга киритилмайди.

Соат 8.30 дан 9.00 гача абитуриентлар жавоблар варақасини тўғри тўлдириш тартиби билан танишадилар ва унинг тегишли жойига ўзлари тўғрисидаги маълумотларни ёзадилар. Бу вақт тест ўтказиш учун ажратилган вақт меъёрига кирмайди.

Тест бошлангандан кейин ҳеч ким аудиторияга киритилмайди ва тест топшириқлари бўйича абитуриентлар билан савол-жавоб қилинмайди.

Абитуриент жавоблар варақаси рақами билан саволлар китоби рақамининг бир-бирига мослигини ва саволлар китобида фанлар бўйича тест саволларида типографик хато ёки бошқа нуқсонлар йўқлигини текширади. Агар тест саволларида нуқсон бўлганда дарҳол бу ҳақда аудитория раҳбарига хабар беради.

Абитуриент жавоблар варақаси берилгандан кейин абитуриент рухсатномаси ва титул варақасининг тегишли жойларига жавоблар варақаси рақамини кўчириб ёзади.

Абитуриент жавоблар варақасининг 1-блокига ва саволлар китоби муқовасининг белгиланган жойига ўзи ҳақидаги тегишли маълумотларни ёзиб, имзо қўяди. Агар абитуриент томонидан ушбу маълумотлар киритилмаган тақдирда, ихтиёрий босқичда далолатнома тузилади ва тест синови бўйича натижа чиқарилмаслигига асос бўлади.

Саволлар китобидаги ҳар бир фан 36 та топшириқни ўз ичига олади.

Абитуриентга тест топшириқларини бажариш учун қуйидаги вақт меъёрлари белгиланади:

72 саволга — 2 соат;

108 саволга — 3 соат.

Ҳар бир саволга 4 тадан (“А”, “Б”, “C”, “Д”) жавоблар варианти берилган бўлиб, абитуриент улардан фақат биттасини саволлар китобчасида белгилаши (саволлар китобида белгиланган жавобларни ўзгартириш мумкин), кейинчалик жавоблар варақасининг мос фан блокидаги доирачани белгиланган тартибда бўяши керак (жавоблар варақасида белгиланган жавобларни ўзгартириш мумкин эмас).

Ҳар бир тест саволига фақат битта жавоб белгиланиши шарт. Агар жавоблар варақасидаги “Белгилаш учун намуна” қоидасига риоя этилмаса, жумладан битта саволга жавоблар варақасида тегишли доирача бўялмаса ёки икки ва ундан ортиқ доирача бўялса ёхуд тўлиқ бўялмаса ушбу жавобга балл берилмайди.

Яна ўқинг:  Орзуларинг қаршингда, болажоним!

Тўлдирилган жавоблар варақаси абитуриентнинг билим даражасини белгиловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.

Жавоблар варақаси абитуриент томонидан ҳаво ранг пастали шарикли ручка билан тўлдирилади.

Жавоблар варақаси тўғри тўлдирилиши учун абитуриент шахсан жавобгардир. Жавоблар варақасидаги тегишли доирачаларни нотўғри белгилаган абитуриентларнинг эътирози кўриб чиқилмайди.

Жавоблар варақасини тўлдиришга тест синови учун белгиланган вақт меъёрига қўшимча 20 дақиқа ажратилади.

Абитуриент томонидан уяли телефонлар ва бошқа алоқа воситаларини олиб кириш ва фойдаланиш қатъий ман этилади.

Тест синовлари ўтказиладиган бинога киришда абитуриент микрокалкулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компютер, телекоммуникатсия воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса ёки олиб кирган бўлса, тест синовлари давомида тест материалларини бошқа абитуриентга узатса ёки ёрдам берса, абитуриент тест синовларини ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва Давлат тест маркази вакили томонидан далолатнома тузилиб, у тест жараёнидан четлаштирилади.

Абитуриентлар диққат қилинг! Тест синовлари ўтказиладиган бинога киришда абитуриентда микрокалкулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компютер, телекоммуникатсия воситалари ва шпаргалкалар мавжудлиги аниқланса улар бинога киритилмайди ва тегишли далолатнома тузилиб, тест жараёнидан четлаштирилади.

Тест синови жараёнида абитуриент томонидан саволлар китоби варағи йиртиб олинганлиги аниқланса, тест синовларини топшириш қоидалари бузилган ҳисобланади ва тест синовидан четлаштирилади.

Белгиланган вақтда тест синовларига келмаган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.

Тест синовларини топшириш вақтида абитуриентнинг аудиториядан чиқиши тақиқланади, аудиториядан чиққан абитуриентлар қайтадан тест синовларига қўйилмайди, соғлиғининг ёмонлашиши ва бошқа шу каби ҳолатларда тест материалларисиз қават бўйича вакил кузатуви остида аудиториядан чиқиш ҳоллари бундан мустасно.

Аудитория раҳбари томонидан тестни бажариш учун ажратилган вақт тугагани ва саволлар китобидан жавоблар варақасининг мос доирачаларига бўяш учун қўшимча берилган йигирма дақиқалик вақт бошланганлиги эълон қилинганда абитуриент саволлар китоби билан ишлашни тўхтатиб, саволлар китобидан жавоблар варақасининг мос доирачаларини бўяшни бошлаши, қўшимча ажратилган вақт тугагани эълон қилинганда жавоблар варақаси билан ишлашни тўхтатиши шарт.

Абитуриент тест саволлари ёки тест синовларини ўтказиш жараёни юзасидан эътирозлари мавжуд бўлганда, тест материалларини топширганидан сўнг, шу куннинг ўзида қабул комиссияси, Давлат тест марказининг таълим муассасаси ёки бино бўйича вакили орқали Давлат тест марказига ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Яна ўқинг:  МЕҲР ВА САОДАТ ОШЁНИ

Тўлдириш намуналари билан танишиш

Давлат тест маркази Ахборот хизматиДавлат тест маркази Ахборот хизмати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: