Тадқиқот: стресс ва эгоизм яхши чиқишмайди

Регенсбург университети ходимлари одамдаги стресс реакциясини тадқиқ қилишди. Тажрибалар эркакларнинг аксарияти стресс ҳолатида эгоистик қарор қила олмаслигини кўрсатди. Тадқиқотга 50 киши жалб қилиниб, улар икки гуруҳга ажратилди. Биринчи гуруҳ аъзолари стрессга дуч келди, иккинчи гуруҳ эса йўқ.

Текширувда барча иштирокчилар феъл-атворни билиб олишга қаратилган саволларга жавоб беришди. Бир вақтнинг ўзида кортизол – стресс гормони даражасини баҳолаш учун уларнинг сўлагидан фойдаланилди. Натижада, сезиларлича стресс ҳолатида бўлган одамлар эгоистик қарор қабул қилмаслиги маълум бўлди. Олимлар бу эволюцион механизмнинг кўриниши бўлиши мумкин, деб тахмин қилишди, лекин улар ҳозирча хулоса чиқаришга шошилгани йўқ.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  ЮЗ ТЕРИСИ УЧУН ФОЙДАЛИ ҚАЙСИ МАҲСУЛОТЛАР ТАОМНОМАДА БЎЛИШИ ШАРТ?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: