Жигар касалликларини сўлак ёрдамида тез ва осон аниқлаш мумкин

Олимлар жигар касалликларини одам сўлаги орқали аниқлайдиган янги тестни намойиш қилдилар. У хусусан, Е гепатити билан касалланишни диагноз қилишда ёрдам беради, деб ёзади The Indian Express нашри.

Дунё бўйича йилига 20 миллиондан зиёд одам Е гепатитидан азият чекади ва улардан 56000 га яқини вафот этади.

Диагностика стандартига кўра бу касалликни беморнинг қони ёки ахлати орқали аниқланади. Янги тест анчагина оддий (махсус таълим олган ходимлар шарт эмас).

Тестни бир қанча антиген ҳисобига бирйўла турли хил инфекцияларни аниқлайдиган қилиб мослаштириш мумкин. Тажрибалардан сўнг у қон таҳлили каби аниқлиги маълум бўлди. Сўлак тестининг сезувчанлиги ва ўзига хослиги 98 фоизни ташкил этади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Ҳомиладор аёлларнинг иммун тизими тадқиқ этилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: