Бахтиёрлик – соғлиқ гарови

Бахтиёр одамлар одатда бошқалардан кўра соғломроқ бўлади, дейди Юта ва Виржиния университети тадқиқотчилари. Бундай одамлар соғлом турмуш тарзига амал қилади – мунтазам спорт билан шуғулланади, зарарли маҳсулотларни истеъмол қилмайди, чекмайди. Лекин шу билан бир вақтда, бахт туйғусининг ўзи ҳам юракка ва иммунитет тизимига ижобий таъсир кўрсатади, деб ёзади The Daily Mail нашри.

Бу масалада бахт, стресс даражаси ва депрессия кўрсаткичининг ўзаро муносабати муҳим аҳамиятга эга. Агар бахт сезиларли даражада устун бўлса, организм касалликдан сўнг тикланиш ва инфекцияга қарши курашиш қобилиятини йўқотмайди. Шунинг учун бахтиёр одамлар узоқ умр кўриши ва хасталиклардан камроқ азият чекиши бежиз эмас.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Соғлом ҳаёт тарзи – узоқ умр гарови

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: