Кардиологлар ҳаддан ташқари кўп меҳнат қилмасликни маслаҳат беради
Ҳар қандай меъёридан ортиқ меҳнат (муттасил жисмоний ҳаракатлар ва кўп соатлик ақлий меҳнат) инсон соғлиғи учун зарар. Европа иттифоқи ходимларининг сўзларига қараганда, ҳаддан зиёд кўп ишлаш юрак ритмининг бузилиши хавфини оширади. Кардиологлар 1991 йилдан 2004 йилгача бўлган давр оралиғида тўпланган маълумотлар таҳлили натижасига асосланиб шундай хулосага келди.
Буюк Британия, Дания, Швеция ва финландиялик 85000 нафар одамнинг маълумотлари текширилди. Кузатувнинг дастлабки босқичида иштирокчиларнинг ҳеч қайсисида юрак ритми бузилиши қайд этилмади. Лекин бу ҳолат бир неча йилдан сўнг 1000 дан ортиқ одамда кузатилди.
Шундай қилиб, ҳафтасига эллик соатдан ортиқ ишлайдиган кишиларда юрак ритми бузилиши хавфи яқин ўн йил ичида 40 фоизга ортган. Натижаларни аниқлашда шахснинг ёши, жинси, жисмоний фаоллиги, ичиши, чекиши, семизлиги, ижтимоий-иқтисодий ҳолати тегишлича айириб ташланди. Мутахассислар кўрсатилган муаммолар инсулт, юрак етишмовчилиги, томир заифлиги каби касалликларга олиб келиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.