Асал томир йўлларини тозалайди ва атеросклероздан сақлайди

Асал таркибидаги табиий шакар (трегалоза) юрак хуружининг олдини олиши мумкин, деб хабар беради The Daily Mail нашри. Бу шакар TFEB оқсилини фаоллаштиради, натижада иммунитетли ҳужайралар артерия томиридаги қуюқ ажралмаларни тозалашга киришади. Сичқонларда синовдан ўтказилган тажрибалар трегалоза томирлардаги зарарли ажралмалар ҳажмини тахминан 30 фоизга қисқартирганини кўрсатди. Натижада атеросклероз (юрак ва қон томирлари склерози) хавфи анча камайди.

Атеросклероз туфайли артериянинг чўзилувчанлик хусусияти йўқолади, қон босими кўтарилади ва жиддий юрак касаликлари келиб чиқади. Одатда атеросклероз вақтида иммунитетли ҳужайралар томирлардаги қуйқаларни тозалай олмайди.

Ўз навбатида, трегалоз иммунитетли ҳужайралар фаолиятини кучайтиришдан ташқари уларнинг янгиланишига ҳам ёрдам беради. Эслатиб ўтиш керакки, тажриба доирасида фақат трегалоз уколининг фойдаси исботланди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Теримизга эътиборлимизми?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: