Болангизни сколиоз касаллигидан асранг!

Маълумки, касалликнинг олдини олиш, уни даволашдан кўра анча осон кечади. Шундай касалликлар борки, уларни ўз вақтида аниқламаслик, даволашда қатор қийинчиликларни туғдиради. Шулардан бири болалардаги умуртқа поғонасининг қийшайиши, яъни сколиоздир.

Ёш болаларнинг ҳар бир ҳаракати унинг келгуси ҳаётидаги саломатлигига катта таъсир кўрсатади. Афсуски, кўпгина ота-оналар аксарият ҳолларда ўз фарзандининг хатти-ҳаракатларига бефарқ бўладилар. Шу ўринда сизда: «Боланинг қилаётган ҳаракатига сколиоз, яъни умуртқа поғонаси қийшайишининг нима дахли бор?», деган савол туғилиши табиий.

Сколиозни (умуртқа поғонаси қийшайиши) келтириб чиқарувчи омиллар:

– 1 синфга бораётган болангизга елканинг бир томонига осиладиган сумка олиб берасиз. Бу даврда болангизнинг суяклари ҳали тўлиқ қотмаган бўлади. Ҳар доим бир томонга сумкани осиб юриш натижасида тана суякларининг шу томонга қийшайиши кузатилади;

– фарзандингиз уйда дарс тайёрлаётган вақтида стулга тўғри ўтирмаслиги ва шу стол-стулларни боланинг ёшига тўғри келмаслиги ҳам касаллик юзага чиқишида етакчи омиллардан бири ҳисобланади;

– болангиз эркин юрганда эгилиб ёки бошини эгиб юриши мумкин, бу ҳам сколиозга сабаб бўлади;

– болангиз рахит касаллигига чалинган бўлса, суякларда кальций етишмаслиги оқибатида умуртқа поғонасининг қийшайиши кузатилади;

– болаларни оғир юк кўтаришга мажбур қилиш туфайли умуртқа поғонаси қийшайиши мумкин;

– пружинали каравотлардан фойдаланиш ҳам ана шу хасталикка сабаб бўлиши мумкин;

– ёш болаларнинг атрофига ёстиқ қўйиб, ўтиришга мажбур қилиш оқибатида ҳали бунга тайёр бўлмаган нозик умуртқа поғонасида эгилиш ҳолати пайдо бўлади;

– овқатланиш рацион таркибида кальций сақловчи озиқ-овқат маҳсулотларининг етишмаслиги натижасида суякларнинг мустаҳкамлиги бузилади. Бу ҳам сколиоз касаллигининг юзага келишига сабабчи бўлади.

Агарда қиз болада сколиоз касаллиги пайдо бўлса, вояга етиб турмуш қургандан сўнг унда туғруқ жараёни қийин кечади. Бўйин ёки бел умуртқаларининг қийшайиши оқибатида уларда букрилик ҳолати вужудга келиши ёки умуртқа поғонасининг орасига туз ва суюқликлар йиғилиши мумкин. Бундай ҳолатлар содир бўлмаслиги учун, албатта, фарзандларингизнинг саломатлиги ҳақида ўз вақтида қайғуришингиз лозим.

Ота-оналар болаларини, авваламбор, бу касалликларга чалинтирмасликка ҳаракат қилишлари мақсадга мувофиқ:

– болада рахит касаллиги бўлса, уни ўз вақтида даволатинг;

– бола ҳали ўтира олмаса, уни ўтиришга мажбур қилманг;

Яна ўқинг:  ДОРИ-ДАРМОН АВТОМАТ МАШИНАСИ ЯРАТИЛДИ

– мактабда ўқийдиган фарзандларингизни стол-стулда тўғри ўтиришга ўргатинг;

– болангизга икки елкага баравар осиладиган сумкадан фойдаланишни тавсия қилинг;

– болаларнинг овқатланиш рационидан қатиқ, сут, творог, балиқ ўрин олиши керак;

– болаларни спорт тўгаракларига қатнашишга унданг. Чунки, спорт – саломатлик гаровидир;

– болаларни текис, ёғоч каравотларда кўпроқ ётқизинг. У бола умуртқасининг текис ўсишига ёрдам беради;

– пружинали каравотлардан фойдаланманг! У умуртқа поғонаси қийшайишига мойиллик яратади.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: