Ҳар куни помидор истеъмол қилиш тери саратонидан сақлайди

Оҳайо университети олимлари сичқонларда тажриба ўтказишди. Жониворларга ҳар куни помидор кукуни бериб турилди. Тадқиқот 35 ҳафта давом этди. Текширувлардан сўнг сичқонларда саратон пайдо бўлиш эҳтимоли 50 фоизга қисқаргани маълум бўлди.

Бунинг сабабчиси – помидорга қизил ранг берувчи бирикмалар. Илгари одамларда синаб кўрилган тажрибалар помидор қайласини истеъмол қилиш офтобда куйиш жараёнини тезлатишини кўрсатганди. Помидор таркибидаги асосий ранг берувчи бирикма бу – ликопин. Бу гуруҳдаги ўсимлик пигментлари ичида ушбу бирикма энг самарали антиоксидант ҳисобланади. Яъни у ультрабинафша нурлар туфайли юзага келадиган оксидланиш босимига қарши курашади. Терини зарарланишдан сақлашга ликопиндан ташқари бошқа бирикмалар ҳам ҳисса қўшади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрларда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: