Қандай омиллар мияни зарарлайди?

Турли хил стресс ҳолатлари мияни 4 йилгача қаритиши мумкин, деб ёзади The Daily Mail нашри. Ҳаммаси бўлиб 27 та мия учун зарарли ҳаётий ҳодисалар рўйхати тузилди.

Муаммолар баъзан болалик давриданоқ бошланади. Агар боланинг ота-онаси иш тополмаса ёки алкогол, наркотик билан боғлиқ муаммоларга йўллиққан бўлса, у руҳан азобланади. Ўсмирлик ва балоғат ёшида ота-онанинг ажрашуви, яқин кишисини йўқотиш, жиддий можаролар каби ҳолатлар миянинг зарарланишига олиб келади. Пул муаммоси, муваффақиятсизлик, ишдан бўшаш, кўнгилсиз ҳодисалар – булар ҳам хавфли омиллар.

Жиддий руҳий сиқилиш мия яллиғланиши ёки депрессияни юзага келтиради, бу эса ақли заифлик хавфини оширади. Умуман олганда, руҳий сиқилиш миянинг эрта қаришига сабаб бўлади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Дунё ва саломатлик (2013-48)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: