Бокс Олимпиада таркибидан чиқариб ташланадими?
Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси Президенти Чинг Куо Ву бокснинг Олимпиада таркибидан чиқариб ташланиши ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.
«Бокс Олимпиаданинг энг асосий қисмларидан бири. Ҳеч ким боксни Олимпиада дастуридан чиқариб ташлай олмайди. Мен миш-мишларни рад этаман. AIBA Президенти сифатида сизларни ишонтириб айта оламанки, бокс Олимпиада таркибида қолади», – дейди у.