Таҳлил: телефоннинг инсон саломатлигига зарари бор

Томскдаги Биология институти тадқиқотчиси Марина Костромеева телефон ҳужайралар структурасини ўзгартиришини аниқлади. Бу айниқса аёллар ва монгол ирқи вакиллари учун хавфли. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мобил телефонларни саратон касалини юзага келтирувчи воситалар гуруҳига киритди.

Костромеева 100 нафар кўнгилли иштирокида ўтказган тадқиқоти натижасида электромагнит тўлқинларнинг узоқ муддатли таъсири юзнинг ички қисмидаги ҳужайралар ўзгаришига сабаб бўлишини исботлади. Ҳужайралар бўлиниши туфайли ядро парчаланиши ва хромосомаларнинг меъёрдан четга чиқиши рўй беради. Ҳужайралар ҳолатининг таҳлили тадқиқот бошланишида ва бир ойдан сўнг ўтказилди.

Юзнинг иккала томони ҳам текшириб чиқилди. Ҳужайралар даражасидаги ўзгариш асосан телефон кўп тутиладиган тарафда кузатилди. Бундан ташқари, юқоридаги ҳолат аёлларда ва монгол ирқига мансуб одамларда кўпроқ учради.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Кардиологлар ҳаддан ташқари кўп меҳнат қилмасликни маслаҳат беради

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: