Ўзбекистонда болалар телестудияси ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган 2017-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасини бешта йўналиш бўйича янада ривожлантириш ҳаракатлар стратегиясида болалар таълими, тарбияси ва саломатлиги масалаларига, умуман олганда, болаларнинг интеллектуал, эстетик ва жисмоний ривожланишига катта эътибор берилган.

2017 йил 7 июль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Электрон оммавий ахборот воситалари миллий Ассоциацияси (ЭОАВМА) Ўзаро англашув тўғрисидаги меморандумни имзолашди ва 2018 йилнинг охирига қадар бўлган муддатга ҳамкорлик режасини келишиб олишди.

memorandum

ЮНИСЕФ ва ЭОАВМА ўртасидаги меморандумга мувофиқ аёллар ва болалар ҳаётини яхшилаш ва фаровонлигини оширишга ҳамда бола ҳуқуқларини тадбиқ этишга қаратилган бир қатор тадбирлар амалга оширилади.

Мазкур ҳужжатни имзолаш жараёнида ҳамкорлар болаларга мўлжалланган юқори сифатли теле ва радио дастурларнинг сонини ошириш, болалар ва ёшларга ўз ҳаётларига тааллуқли бўлган мавзуларда эркин фикр билдиришлари имкониятларини кенгайтириш ҳамда Ўзбекистондаги нодавлат электрон ОАВларида аёллар ва болалар мавзуларини ёритувчи дастурлар сифатини ошириш йўналишидаги ишларни давом эттириш бўйича келишиб олишди.

bolalartelestd

Меморандум доирасида, кўплаб биргаликдаги тадбирлардан ташқари, ОАВ ходимлари салоҳиятини ошириш, шунингдек, турли аудитория учун мўлжалланган замонавий ва қизиқарли контент тайёрлаш учун инновацион технологиялардан фойдаланиш мақсадида Болалар телестудиясини ташкил этиш режалаштирилган.

Шу билан бирга ҳамкорлар “Марказда болалар” деб номланувчи теле- ва радио-шоу туркумлари, Ўзбекистон болалари ва оилаларига тегишли масалаларни кўтариб чиқадиган ойлик дастурлар интерактив туркуми устида ишлашни давом эттирадилар.

Н.НОРБОБОЕВ

Яна ўқинг:  САЙЛОВ ЖАРАЁНИ ХАБАРЛАРИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: