Қалбга озор етказилса…
Бўёқ билан ишлаётган эдим. Расмни бўяй туриб, бир рангни четга чиқариб юбордим. Сурат хунук бўлиб қолмаслиги учун оқ бўёққа мўйқаламни ботирдим. Аммо оқ рангга бўяганимга қарамай, бояги бўёқ ранги оз-моз билиниб турарди. Шунда бир нарсага амин бўлдимки, инсоннинг қалбига озор етказилгандан сўнг у ҳар қанча меҳр нури билан парвариш қилинса ҳам аввалги ҳолига қайтмас экан. Яхшилик булоғидан сипқорилса-да, биллур бўлак эмас, аксинча елимланган шиша ҳолига тушаркан…
Эъзоза УСМОНХЎЖАЕВА,
пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 34-умумтаълим мактаби 8-синф ўқувчиси