Самбо бўйича Осиё чемпионати якунланди

Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида самбо бўйича катталар, ёшлар, ўсмирлар ва хотин-қизлар ўртасидаги Осиё очиқ чемпионатида йигирмадан зиёд давлатдан беш юзга яқин спортчи самбо ва жанговар самбо бўйича ғолиблик учун курашди.

Чемпионатнинг кескин ва муросасиз ўтган баҳсларида спортчиларимиздан Парвиз Ҳалимов, Фирдавс Ҳожиматов, Улуғбек Раҳмонов, Толмас Тўқлиев, Зафар Оллоберганов, Санжар Неъматов, Мироншоҳ Султонов, Нурмуҳаммад Бегалиев, Тўрабек Исмоилов, Гулмира Исматова, Клара Дармонбоева, Жасурбек Маҳматқулов, Нилуфар Раҳмонова, Мушарраф Ибодуллаева, Сумгул Рўзимбоева олтин медални қўлга киритди.

Ойбек Усмонов, Малика Қаҳҳорова, Комила Нурова, Гулчеҳра Маманова, Маликабону Мирзаева, Ҳамида Олимова, Мафтуна Эргашева, Рината Илматова кумуш медаль билан тақдирланди.

Терма жамоамиз аъзоларидан Улуғбек Ҳакимов, Аҳмаджон Исломов, Алим Миртазоқулов, Зоир Самиков, Раҳматжон Аҳмедов, Нуриддин Тилаволдиев, Акобир Ҳасанов, Шаҳзод Ибрагимов, Дилором Зикриллаева, Шаҳзода Валиева, Мафтуна Эсонова шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой эгаллади.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Бошланғич синф ўқувчилари 1 мартдан 5 кунлик ўқиш тизимига ўтказилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: