Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ўзбекистонда Истеъмол бозорида нархларни барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилди

11.07.2017
25 марта ўқилди
Ўзбекистонда Истеъмол бозорида нархларни барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилди

Мазкур жамғарма хусусида Ўзбекистон Президентининг “Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга молик озиқ-овқат товарлари билан ишончли таъминлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.

Ушбу жамғарма ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига аҳолининг ортиб бораётган талабини янада тўлиқроқ қондириш, уларнинг харид имкониятларини мустаҳкамлаш, нарх-навонинг ошиб кетиши, инфляция ва аҳолининг реал даромадлари тушиб кетишига олиб келувчи омиллар шаклланишига йўл қўймаслик мақсадида тузилди.

Жамғарма юридик шахс мақомисиз ташкил этилмоқда. Қарорга кўра, Молия вазирлиги жамғармага 100 миллион доллар миқдоридаги маблағ тақдим этади.

Ушбу маблағ асосий озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб ва таклифнинг мавсумий ва бошқа кескин ўзгаришларини бартараф этишга сарфланади.

Биринчи навбатда, гўшт, ўсимлик ва ҳайвон ёғи, донли экинлар, ун, картошка, сабзи, пиёз, шунингдек, бошқ ижтимоий аҳамиятга молик товарларнинг нархларини барқарорлаштиришга қаратилади.

Жамғарманинг ишлатилган маблағлари кейинчалик харид қилинган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларини ички истеъмол бозорида сотишдан келиб тушадиган маблағлар суммаси ҳисобига тикланади.

Жамғарманинг маблағлари билан қатъиян Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх- навони мониторинг ва назорат қилиш республика комиссияси қарорлари бўйича сарфланадиган ҳолда ташкил этилади.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда республика комиссияси қароридан кейин, танлов асосида, жамғарма маблағлари ҳисобидан белгиланган ҳажмларда жумладан, гўшт, ўсимлик ва ҳайвон ёғи, шунингдек, ички бозорда етишмаётган бошқа муҳим озиқ-овқат маҳсулотларининг импорт қилинишини қисқа муддатларда таъминлаган.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.2024228
Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?Иқтисод

Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?

Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати

04.10.2024222
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025297
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.2024290