Бармоқларни қисирлатиш зарарлими?

Айрим инсонларнинг кўпчиликка ёқмайдиган – бармоқларини қисирлатиш одати бор. Бунда хосил бўладиган товуш ён атрофдагиларга ёқмаслиги мумкин. Бармоқлар нима хисобига қисирлайди? Умуман бармоқларни қисирлатиш зарарлими?

Бўғимларниг асосий вазифаси – бу икки ва ундан ортик суякларнинг харакатчанлигини таъминлашдан иборат. Бўғимлар сохасида суяклар тоғай билан қопланган. Бўғим эса синовиал суюқлик билан тўлган махсус капсула билан қопланган. Бу ердда суюқлик бўғим юзаларининг ишқаланишини камайтириш ва эркин харакатланиш учун ёрдам беради.

Агар одам кескин харакат қиладиган бўлса, суюқлик тутувчи капсула бўшлиғи кенгайиб, ундаги босим тушади. Бу бўғим суюқлиги таркибида эриган кислород, азот ва карбонат ангидридни қайнаши ва ёрилувчи пуфакчаларни хосил бўлишига олиб келади. Шу овозлар қўшилиб қисирлаган овоз эшитилади.

Бармоқларини қисирлатишга ўрганган одамлар шу орқали рухий зўриқишдан қутулиб, фикрларини жамлашга харакат қилишади. Шунингдек бирор жойда узоқ ўтириб ишлайдиган одамлар керишиш, бармоқ ва елкалари бўғимларини қисирлатиш орқали енгиллик тортиши мумкин.

Аммо врачлар огохлантиришича бўғимларни доимий чўзилиши, улардаги нерв охирларининг қисилишига, бўғимларни чиқишига сабаб бўлиши хам мумкин. Шунинг учун қўлларни оддий массаж қилиш ва енгил жисмоний машқлар қўллаш тавсия этилади.

Умуртқаларга келсак, уларнинг кисирлаши периферик бўғимлар сингари унчалик хавфсиз эмас. Умуртқалардаги қисирлашнинг сабаби уларга мускул ва бойламларининг қаршилигидан юқори куч таъсир этганлиги хисобланади. Умуртқаларнинг қисирлаши мускуллари бўшашган холатдаги соғлом одамларда хам кузатилиши мумкин. Умуртқаларнинг қисирлашининг одатий тусга кириши уларнинг ўз фаолиятини бажара олмаётганидан ва доимий зўриқишда эканлигидан далолат беради. Бундай холларда махсус гимнастикалар тавсия этилади. Агар сиз доимий равишда бассейн ва ховузларда чўмилишни канда қилмасангиз бўғимларингиз сиздан ўта миннатдор бўлиб, узоқ вақт хизмат қилиши таъминланади.

Манба: sof.uz

Яна ўқинг:  Иккала тизза нега қақшаб оғрийди?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: