Улуғ шоирга эҳтиром

Куни кеча Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан таниқли шоир ва ёзувчи Ғафур Ғулом таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шои­ри А. ­Орипов ёзувчининг ижод йўли, барҳаёт асарлари, қалбимиздан жой олган «Сен етим эмассан», «Соғинч» каби машҳур шеърлари, «Шум бола», «Ёдгор» каби ўлмас ва таъсирчан асарларининг моҳияти ва тарбиявий аҳамияти, шунингдек, адабиётимизга қўшган улкан ҳиссаси, илиқ хотирлари ҳақида сўзлади.

Шундан сўнг Ўзбекистон халқ шоирлари Э. Воҳидов, С.Сайид, болалар ёзувчиси Х.Тўхтабоев, С. Ҳакимлар улуғ ижодкорнинг ўлмас асарлари, хотиралари ҳақида сўзлаб, унинг инсонийликка йўғрилган хислатларини ёдга олишди.

Шунингдек, Ғафур Ғулом билан ҳамнафас ижод қилган ва бошқа ижодкорлар шоирнинг шеърлари ва ўз ижод намуналаридан ўқиб бердилар.

Марям АҲМЕДОВА

Яна ўқинг:  Хотира – муқаддас

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: