Уч авлод учрашуви

Жиззах Политехника институтида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган уч авлод учрашуви ўтказилди.

«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши, Мудофаа ишлари бошқармаси, «Нуроний» жамғармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳудудий бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда уруш ва меҳнат фахрийлари ўз ҳаёт йўллари, истиқлол туфайли ҳаётимизнинг барча соҳаларида эришилаётган улкан ютуқ ва натижалар, халқимизнинг тинч, фаровон ҳаётини таъминлаш ҳамда ёшларимизнинг ҳар томонлама камол топишлари учун давлатимиз томонидан яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўзладилар.

– Мамлакатимизда келажагимиз эгалари бўлган ёш авлодга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилмоқда, — дейди Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси Ёқубжон Сиддиқов. – Ёшлар халқимиз ўтмишини қанчалик яхши билса, бу уларнинг Ватанга муносиб фарзандлар бўлиб вояга етишида катта аҳамият касб этади. Ўтганларни хотирлаш, кексаларни қадрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ёшларимизни миллий қадриятларга ҳурмат, эл-юртга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, маънавий баркамол авлодни вояга етказишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Айни пайтда вилоятнинг барча жойларида ана шундай учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбирларда Президентимиз Ислом Каримовнинг 2013 йил 25 апрелда қабул қилинган «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги фармони асосида уруш фахрийлари ва ногиронларига пул мукофотлари ҳамда маҳаллий ҳокимлик ва ҳомийларнинг совға-саломлари топширилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан кўрсатилаётган юксак эътибор ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасидан беҳад мамнун бўлган кекса авлод вакиллари эзгу тилакларини изҳор этиб дуо қилмоқдалар.

Т.БЕКНАЗАРОВ,

ЎзА мухбири

Яна ўқинг:  Гуллардан ясалган тортга нима дейсиз?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: