Сабина ва Нигина халқаро турнир ғолиби
Фарғона шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан хотин-қизлар ўртасида ўтказилган турнирда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Сабина Шарипова ҳамда Нигина Абдураимова шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади.
Мусобақанинг яккалик баҳсларида Сабина Шарипова финал учрашувида россиялик Елена Рибакинани 6: 4,7: 6 ҳисобида мағлубиятга учратди ва бош совринни қўлга киритди. Турнирнинг жуфтлик баҳсларида Нигина Абдураимова россиялик Анастасия Фролова билан бирга финалда Сабина Шарипова ҳамда россиялик Ксения Ликинага қарши кортга тушди. Кескин ва муросасиз тарзда ўтган ўйинда Нигина ва Анастасия жуфтлиги 7: 6,7: 5 ҳисобида зафар қучди.
Т. ОРТИҚОВА