Тартибли уйқу ўзлаштиришга ижобий таъсир кўрсатади

Бригам аёллар шифохонаси ходимлари ҳар куни бир хил вақтда уйқуга кетадиган одамлар нотўғри тартибда ухлайдиганларга нисбатан яхшироқ натижа кўрсатишини аниқлади. Тадқиқотчилар 61 нафар талабанинг суткалик ритмларини ўрганиб чиқди. Иштирокчилар 30 кун давомида уйқу ҳақида кундалик тутиб боришди. Шундан сўнг олимлар талабаларнинг ўзлаштириш даражасини уйқу мунтазамлиги кўрсаткичи билан таққослаб кўрди. Кутилганидек, нўтўғри тартибда ўхлайдиганларда кўрсаткич пастроқ бўлди. Бундан ташқари улар қийинчилик билан ухлаган, эрталаб эса уйғотувчи соатнинг вақтини кейинга суриб қўйиш ҳолатлари кўп кузатилган. Шунингдек уларда уйқуни мувозанатга келтирувчи мелатонин гормонлари 2,6 соат кечроқ ишлаб чиқарилган.

Тўғри ва нотўғри тартибда ухлайдиган талабалар ўртасида уйқу давомийлиги бўйича фарқ топилмади. Мутахассислар фикрича, ёруғликнинг тўғри таъсири уйқу тартибини йўлга қўйишда ёрдам бериши мумкин. Масалан, улардан кундузи кўпроқ кўчада вақт ўтказиши, кечаси эса компютер олдида узоқ ўтирмаслик талаб этилади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Тиббиётда янги кашфиёт

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: