Автопойга ғолиблари аниқланди

14-ноябр куни Тошкент вилояти Пскент туманининг “Жанубий трасса”сида автопойга бўйича Ўзбекистон чемпионати сериясининг 3-босқичи бўлиб ўтди.

 Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг 30-йиллигига бағишланган тадбир мотопойгалар ва авиамодел учириш бўйича мастер класс доирасида ўтказилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Тошкент вилояти Ёшлар иттифоқи ва ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий кенгашлари иштирок этдилар.

Иштирокчиларнинг машина маркаси ва двигатель ҳажмига қараб турларга бўлинган автопойгада республикамизнинг турли вилоятларидан келган  клубларнинг 40 дан ортиқ махсус тайёрланган автомобиллари иштирок этди.

Автопойгачилар уч тоифада беллашдилар:

-Миллий(маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобиллар)

-S1600 класси (двигатели 1600 смЗ бўлган хорижий автомобиллар)

— S2000 класси( двигатели 2000 см3 бўлган хорижий автомобиллар).

Айтиш жоизки, барча турдаги 15 та доирадан иборат 3 та пойга натижаларига кўра, яккатартибдаги чемпионатда 3 та ғолиб аниқланиб, яна энг яхши жамоалар эълон қилинди.

 Маълумки, Пскент Жанубий трасса”си Тошкентдан 60 км. узоқликда бўлиб, пойга йўли(трек) узунлиги 4,5 километрни, доиралар сони 15 тани ташкил этади.

Шуниси эътиборга лозимки, ҳар йили мусобоқада юз нафардан ортиқ полйгачилар ўзбек ва хорижда ишлаб чиқарилган автомобилларда стартга чиқадилар.

Жорий йилнинг 28 март куни ўзбекистонлик пойгачилар серияларнинг янги мавсум 1-чи босқичини бошлади. 2- босқич 12 сентябрда бўлиб ўтди.  Автопойгани ўтказишдан мақсад, Тошкент Автомобил федерацияси томонидан автомобил спорти соҳасини ривожлантириш, соҳада спортчилар, мураббийлар ва кўнгиллиларни етиштириш ҳамда илғор ютуқларга эришишдан иборат.

Якшанба куни об-ҳаво совуқлиги ва куннинг булутлигига қарамай байрам шукуҳида минглаб иштирокчи ва томошабинлар қуршовда қизғин ўтган автопойгада ғолиблари аниқланди.

Миллий автомобила автопойгасида 1-ўрин Абдулбосит Собировга, 2-ўрин Шухрат Обиджоновга, 3-ўрин Жавлон Курбаналиевга насиб қилган бўлса,  S1600 класси бўйича 1-ўрин Жамол Мирхосиловга, 2-ўрин Евгений Кимга, 3-ўрин Камолиддин Каримовга, S2000 класси бўйича 1-ўрин Рустам Муҳаммедовга, 2-ўрин Азиз Талибназаровга, 3- ўрин Фарход Даминовларга насиб этдии.

Ғолибларга “Ватанпарвар” ташкилоти ва  Автомобил федерацияси ҳамда ҳомий компаниялар томонидан кубок ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Майрам АҲМЕДОВА,

Амаль СОЛИЕВА

Яна ўқинг:  Тошкент шаҳри профессионал бокс бўйича халқаро йирик жанг оқшомига мезбонлик қилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: