Ҳар бир болага айтиш керак бўлган 7 ибора

  1. Сени яхши кўраман – бола оилада ўзига бўлган меҳрни ҳис этиши керак. Шундагина, у четдан ўзига меҳр изламайди.
  2. Сен билан фахрланаман – бу болада ўзига бўлган ишонч ҳиссини ортишига сабаб бўлади.
  3. Мени кечир – агар ота-она чиндан ҳам айбдор бўлса, буни бўйнига олиши керак. Шунда фарзандда ҳам қилган ишига нисбатан узр сўрай олиш ҳисси шаклланади.
  4. Сени кечирдим – бола қилган қилмиши учун чин дилдан кечирим сўраса, унга кечирилганини билдириш муҳим саналади. Агар акси бўлса, қилмишидан айбдорлик ҳисси йўқолиб, “узр сўраш бефойда экан” каби янглиш тасаввурнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади.
  5. Сени эшитаман – бу иборани ота-онасидан тез-тез эшитиб турган бола оиланинг муқаддас эканлиги, ҳаётда уни тушуна оладиган ва тинглайдиган инсонлар айнан оила аъзолари эканлигини англайди.
  6. Бу сенинг мажбуриятинг – болани эркалаш билан бир қаторда унинг мажбуриятларини ҳам эслатиб туриш керак. Аммо, бунда ота-она меъёрни унутмаслиги шарт. Фарзанднинг имкониятлари ва қизиқишларидан келиб чиқиб, унга мажбурият белгилаш энг тўғри йўл саналади.
  7. Сен буни уддалайсан – бу инсоннинг ўзига бўлган ишончни орттиришда энг яхши воситадир. Унутманг, яқинлар томонидан билдирилган ишонч келажакда қўлга киритилажак ютуқлар калитидир.

Хуршида Ҳусенова

Яна ўқинг:  Умуртқа поғонаси операцияси учун бебаҳо робот-жарроҳ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: