Илмий-амалий конференция ўтказилди

Халқ таълими вазирлиги Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти томонидан 2017 йилнинг 15 июнь куни “Илмий-педагогик ва ўкув-методик нашрлар орқали информациявий таҳдидларга қарши курашиш: профилактика, технология ва механизм” мавзусида республика илмий-амалий конференция ўтказилди.

Конференцияда Халқ таълими вазирлигининг масъул ходимлари, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, вазирлик ва ташкилотларнинг ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари, мактаб ўқитувчилари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Иштирокчилар илмий-педагогик ва ўқув-методик нашрлар, умуман, оммавий ахборот воситаларида берилаётган информациявий тахдидларга қарши курашишни таъминлаш бўйича республикамизда амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг амалий натижаларини муҳокама қилиш, информациявий таҳдидларга қарши курашишда таълим тизими олдида турган стратегик, устувор вазифаларни белгилаб олишга эътибор қаратдилар.

Шунингдек, информацион таҳдидларга қарши курашишда илмий-педагогик ходимларнинг маънавий-ахлоқий, педагогик ва психологик дунёқарашини, сиёсий нуқтаи назари ва эътиқодини мустаҳкамлаш масаласида ҳам қизғин мунозаралар бўлди.

Конференцияда мамлакатимиз аҳолисини, айниқса, ёшларни оммавий ахборот воситалари орқали кириб келаётган турли зарарли ва бузғунчи ғоялардан сақлаш, уларнинг жисмоний ҳолати ва соғлигига зарар етказувчи маълумотлардан ҳимоя қилишда барча мутасадди ташкилот ва идоралар бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилсагина, кўзлаган мақсадга эришиш мумкинлигини эътироф этишди.

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Яна ўқинг:  Математиклар анжумани

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: