“ШУКРОНАЛИК”ДАН РУҲИЙ ҚУВВАТ ОЛАМАН

Инсон умри давомида уни хурсандчиликлар, кутилмаган туб бурилишлар ва турли синовлар кутади. Ҳаёт сабоқлари олдида кимлардир ўзлигини теранроқ англайди.Ўтмишга назар ташлайвермай, олдинга олға интилади. Яна кимларгадир эса синовлар олдида курашмасдан шунчаки таслим бўлади. Улар бу синовларнинг сабабчи ва айбдорларини излаб олтинга тенг умрнинг энг гўзал онларини бой бериб қўядилар. Ана шундай пайтда ўзларига таянч излайди. Бундай пайтда яқинлар суянчи билан бир қаторда рухшуносга эҳтиёж сезилади.

Биз қуйида бу борада психолог Азизахон Ташходжаевага ўзимизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдик.

 

– Азиза опа аҳолининг бугунги кунда псхологларга талаби қай даражада?

– Иш фаолиятим давомида шуни сезаяпманки, йилдан-йилга аҳолининг психологларга қизиқиши ва ишончи ортиб бораётганибизни жуда руҳлантиради. Кўплаб инсонларнинг муаммоларни бартаф этишда қўлдан келганча ёрдам бераётганимдан жуда хурсандман, албатта.

–  Инсон онгига руҳиятнинг таъсири қандай намоён бўлади?

– Ҳар қандай одам ўз тажрибаларига асосланиб, атроф-муҳит воқейлигини ва идрок қилишни ўрганади. Биз қушлар овозини ва мусиқа куйларини эшитамиз ва уларни фарқлай оламиз.Табиатда турли ходисаларни, ҳидларни ва турли таомлар мазасини сезамиз. Ва, бу ҳақда кенг тасаввурга эга бўламиз. Одам ўзини ўраб турган оламни билибгина қолмай, шу оламдаги нарса ва ҳодисаларга ўз муносабатини билдиради ва хулосага эга бўлади. Яъни ўзининг фаоллигини намоён қилади. Мақсадларга эришишга интилади ва шижоат кўрсатади. Бу йўлдаги қийинчиликларни енгиб ўтишга ҳаракат қилади. Бу эса инсон онгига ва руҳиятига ҳамда сезгисига боғлиқ равишда кечади.

“Шукроналик” услубингиз ҳақида хабар топгач шуни билдимки, ушбу услбингиз кўпгина хаста кўнгилларнинг дил яраларини тузалишига туртки бўлмоқда. Бу услуб ҳақида муштарийларимиз учун қисқача тўхталиб ўтсангиз.

– Дарҳақиқат, барча неъматлар калити энг аввало Оллоҳга шукроналикдадир. Бунда нақадар катта мўъжизавий куч борлигини инсон ҳамиша ҳам ҳис қилавермайди. Агар бизга берилган ва берилаётган ҳамда келажакда берилиши мумкин бўлган барча неъматларга шукр қилиб яшашга одатлансак, ҳаётимизда жуда катта ўзгаришлар содир бўлади. Соғ-саломат, ўз уйингизда, фарзандларингиз билан биргаликда, тинч-осуда яшаётганингизга қилган шукронангиз Сизга ҳақиқий бахтли ҳаётни ҳадя этади. Биздан яхшилик кўрган инсондан миннатдорчилик эшитганимизда унга яна ҳам кўпроқ яхшилик қилгимиз келганидек, ҳар доим шукрда бўлсак, ўзимиз учун янада янги-янги неъматлар ва ризқ эшиги кенгроқ очилади. Инсон нафақат тилда шукрона келтириш, балки уни қоғозга ҳам ёзиб муҳрлашни билиши керак. Ана шунда мўъжизалар жуда тез қаршингизда намоён бўлади. Фаолиятим давомида шукроналикдан катта-катта мўъжизаларни кўраяпман.Ҳар куни шукронани дафтарга ёзиб боришим жуда катта натижаларга эришишимга сабаб бўлмоқда.

Яна ўқинг:  “Ўзбекнаво” эстарада бирлашмасига Бош директор ўринбосари тайинланди

Бу олам мен учун янада яхшиликлар ва эзгуликларга тўлиб-тошади. Бунда одам ва олам аро алоқалар янада мустаҳкамланади. Инсон Аллоҳ берган неъматларнинг қадрига етишни ўрганади. Табиатдан завқ олиб яшаш мўъжизаларини кўради. Шукроналикдан инсонларни ишлари ривожланаётганига ва молиявий жиҳатдан мустаҳкам бўлаётганига кўп бора гувоҳ бўлаяпман. Ҳар гал тингловчиларим шукроналикни қоғозда ёзиб, ундан кўрган мўъжизалари ҳақида ҳаяжонланиб, тўлқинланиб гапирганида Яратганга беадад

шукр қиламан. Шукроналик услубининг борлигига шукур! Сабаби мен севган ушбу усул ҳақида сиз азизларга жўшиб гапириб бериш бахтига эгаман!

– Қабулингизга руҳан эзилган ва асаблари жуда толиққан инсонлар мурожаат этишади. Баъзан касбингиздан чарчаган пайтларингиз ҳам бўлганми?

– Касбимни жуда ҳам севаман. Қабулимга келган инсонларга чин дилдан кўмак беришга интиламан. Уларнинг мушкуллари осон бўлса «Руҳим енгил тортди, энди муаммоларга муаммо деб эмас ечимини топаётган масала деб қарайман”, “Барака топинг» дея миннатдор бўлган одамларни кузатар эканман беихтиёр қуйидаги бетакрор сатрлар яна ёдимга тушади.

Инсоннинг дардини олади инсон,

Кимдир сабаб бўлиб,мушкули осон.

Мени доим уларнинг ижобий натижалари руҳлантиради. Янада ўз устимда бетиним

ишлашга ундайди. “Шукроналик” услуби билан деярли ҳар куни шуғулланаман. Бу услуб менга мўъжизавий тарзда ижобий таъсир кўрсатади. Бундан руҳий қувват оламан. Янги ишларга, ижодий парвозларга тайёр бўламан. Инсонларни қийин вазиятлардан олиб чиққанимга шукроналар айтаман.

– Юрагининг тубида қалб оғриғи бор аёлларга қандай маслаҳатлар берасиз. Бахтли яшаш сири нимада деб ўйлайсиз?

– Дарҳақиқат, ҳаётида қийинчилик кўрган хотин-қизлар ҳам юртимизда талайгина. Улар билан учрашаман, онлайн тарзда ишлайман. Озми-кўпми опа-сингилларимизга кўмак берсам ўзимни бахтли ҳис этаман. Ҳар бир руҳий ёрдамга муҳтож чалкаш тақдир эгасининг дарди қалбимни титратади. Қани эди бу қайғули ҳасратлар бахт ҳақидаги эртакларга айланиб қолса, дейман. Ишонсангиз, Аллоҳдан қалб оғриғи билан келувчи инсонлар биронта ҳам қолмаслигини ва биз психологлар уларга муаммоли вазиятларни ечишни эмас, балки БАХТЛИ ЯШАШ СИРЛАРИНИ ўргатайлик, деб дуо қиламан. Дунёдаги барча аёллар бахтли бўлишга ҳақли. Бахт калитини очиш ва унга эришиш учун тинимсиз меҳнат ва астойдил ҳаракат қилмоқ керак. Бу энг аввало ўзимизга бўлган ишонч ва мақсад сари тўғри ҳаракатимизга боғлиқ, деб биламан. 

Яна ўқинг:  Миллий қадриятлар фестивали

 

– Мазмунли суҳбатингиз учун Сизга ҳам ташаккур билдираман.

 

Дилфуза Азимова

суҳбатлашди

 

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: