Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ўзбекистонлик астрономлар янги юлдузни кашф қилишди

17.06.2017
35 марта ўқилди
Ўзбекистонлик астрономлар янги юлдузни кашф қилишди

Ўзбекистонлик астрономлар Қашқадарё вилоятидаги Ҳисор тоғ тизмаларида жойлашган Ўзбекистон Фанлар академияси Астраномия институтининг Майданак обсерваториясида 25-май куни ўта янги юлдузнинг чақнашини қайд этишди, деб хабар қилди ФА матбуот-хизмати.

Юлдуз чақнаши Етти қароқчи юлдуз туркумидаги NGC 3938 рақамли спирал галактикада рўй берганлиги қайд этилган.

"25-май куни пайдо бўлган ва SN 2017ein номи билан қайд этилган ўта янги юлдузнинг аҳамияти шундаки, у бизга нисбатан яқин, "атига" 50 миллион ёруғлик йил масофада жойлашган ва бинобарин биз у ҳақида батафсил маълумотлар олишга эга бўляпмиз. Юлдуз ёрқинлиги ўзгаришининг дастлабки таҳлиллари бу ноёб ҳодиса эканлигини кўрсатмоқда. Шунинг учун Майданакда бажарилаётган кузатувлар ниҳоятда муҳим ҳисобланади ва катта илмий аҳамият касб этади", — дейилади хабарда.

Астрономия соҳасидаги замонавий тасаввурларга кўра юлдузлар ҳам тирик мавжудотлар каби туғилишади, миллиард йил ривожланишади (умр кўришади) ва ниҳоят сўнишади. Айрим юлдузларнинг эволюцияси ўта ҳалокатли, катта портлаш билан тугайди. Бундай пайтларда юлдузнинг қаърида қизиб ётган модда атрофга сочилиб кетади ва кечагина хира бўлиб ёки умуман Ердан туриб кўринмайдиган юлдузча ўрнида ёрқин ўта янги юлдуз пайдо бўлади.

Бундай жараёларни кузатиш олимларга юлдузларни тузилиши ва эволюцияси конунларини тушуниш каби фундаментал масалаларга ойдинлик киритишга хизмат қилади.

Яна бир нарсани қайд этиш зарур. Бундан бир неча йил олдин германиялик олимлар Буюк Британиядаги машҳур Бодлеян кутубхонасида сақланаётган, Абу Али Ибн Сино қаламига мансуб "Китоб ал-Шифо" асарида 1006-йилда рўй берган ўта янги юлдузнинг таърифини топишга муваффақ бўлганлар.

Ибн Сино 1002-1008-йилларда Хоразмдаги Маъмун академиясида фаолият кўрсатганлигини инобатга олсак, бу факт Академиянинг илмий фаолиятини очиб берувчи янги бир манба сифатида хизмат қилади. Бундан ташқари энг аввало ўзининг тиббиёт ва фалсафа соҳаларидаги асарлари билан машҳур бўлган буюк бобокалонимизнинг мероси нақадар серқирра эканлигига яна бир бор амин бўламиз, деб ёзилган хабарда.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025422
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024284
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.2025383
Кўкйўтал қандай хасталик?Тиббий сабоқлар

Кўкйўтал қандай хасталик?

Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши

31.10.2024371