“Жанубий Пойтахт Кубоги” халқаро турнирида таэквондочиларимиз 14 медалга сазовор бўлди
Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида таэквондоннинг ITF йўналиши бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди.
“Жанубий Пойтахт Кубоги” номини олган мусобақада Марказий Осиё давлатларидан келган даян усталари иштирок этишди. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам бор эди. Эътиборлиси, мусобақада 10 нафар спортчи билан қатнашган таэквондочиларимиз якунда 14 та медални қўлга киритишди. Таэквондочиларимиз 7 олтин, 2 кумуш ва 5 бронза медаль жам-аришди.
Таэквондо (ITF) бўйича ўтказилган халқаро турнирнинг турли йўналишларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Владимир Ли икки маротаба шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, Евгений Ким ва Севги Мансурова биттадан олтин ва бронза медални қўлга киритди. Шунингдек, яккама-якка беллашувларда Вадим Мун, Андрей Ким, Слава Пак ўз вазн ва ёш тоифаларида биринчи ўринни эгаллади.
Александр Четвериков ҳамда Евгений Ким кумуш медаль билан тақдирланган бўлса, Владислав Мамаев, Сергей Нам, Лун Дай каби спортчиларимиз бронза медалига сазовор бўлди.
14 медални қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Н.НОРБОБОЕВ