XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2013-18)

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни матбуотда эълон қилинди.

27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги Фармони матбуотда эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги элчихонасида «Обод турмуш йили» Давлат дастури мавзуига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Наманган туманидаги «Тошбулоқтекс» қўшма корхонасига 657,9 минг АҚШ долларилик инвестиция йўналтирилиб, кенг кўламли модернизация ишлари амалга оширилди.

Урганч туманидаги «Урганч нон» хусусий корхонасида 300 миллион сўмлик кредит эвазига Германиядан янги технология келтирилиб, модернизация тадбирлари амалга оширилди.

Футбол бўйича Осиё чемпионлар лигасида иштирок этаётган Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ўз гуруҳида («G») биринчи ўринни эгаллаб, нимчорак финалга йўл олди.

Тошкент Фотосуратлар уйида «Бир болага етти қўшни ота-она» мавзусидаги энг яхши фотоасарлар танлови ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Нукусдаги «Баркамол авлод» болалар марказида Халқ таълими вазирлиги ва «Баркамол авлод» республика болалар ўлкашунослик ва экология маркази томонидан умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган анъанавий «Ўзингдан айланай, ўлкам!» танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.

Яна ўқинг:  Йигитлар муддатли ҳарбий хизматга кузатилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: