“Sony”дан Сюрприз

Яқинда интернет орқали “Sony” компанияси бир нечта қурилмалар устида иш олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Уларнинг биринчиси баланд овозли смартфон, иккинчиси эса ажойиб фотокамерага эга.

Eндиликда иккинчи телефон ҳақида маълумотлар тақдим этилди. Унинг номи Honami. Телефон ёзнинг охиридаёқ тақдим этилиши мумкин. “Sony” смартфонни Cyber-shot бренди остида сотишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Esato порталида хабар тарқатилган.

Ушбу телефон аппаратига 20 мегапикселли камера ўрнатилади. Бундан ташқари 6 дюмли, Full HD лик Х-Reality дисплейи мавжуд. Телефоннинг юраги Qualcomm Snapdragon 800 МSМ8974 протсессори ҳисобланади. Графика “масалалари” Адрено 330 га боғлиқ.

Янги телефон 2 ГБ оператив хотирага эга. Бундан ташқари смартфон чанг ва ташқи хавфларидан ҳимояланган.

Яна ўқинг:  Энг яқин юлдуз атофидаги улкан ер

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: