Бадиий гимнастика жозибаси

Пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича қизлар ўртасида “Камолот” кубоги” халқаро турнири бўлиб ўтди.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг асосий фаолият йўналишларидан бири ёшлар орасида жисмоний баркамолликни тарғиб қилиш, спортнинг оммавий ва миллий турларини, халқ ўйинларини ривожлантиришга кўмаклашиш, турли мусобақа ва турнирлар ўтказишдан иборат. Бу борада ташкилот томонидан ташкил этилаётган турли лойиҳалар, спорт мусобақалари ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган “Камолот” маликаси”, “Камолот” шахмат тахтаси”, “Камолот” ғунчалари” сингари мусобақалар шулар жумласидандир.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар кенгаши томонидан бадиий гимнастика бўйича “Камолот” кубоги” халқаро турнирининг ташкил этилиши ҳам ана шу эзгу мақсадга хизмат қилди. Турнирда мамлакатимиз спортчилари билан бирга Россия, Қозоғистон, Исроил, Ҳиндистон каби давлатлардан юздан зиёд спортчи қиз иштирок этди. Икки кун давомида гимнастикачилар ўз тажриба ва маҳоратини, истеъдод ва салоҳиятини мухлису мутахассисларга намойиш этди. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Яна ўқинг:  Жисмоний тарбия ва оммавий спорт янги босқичга кўтарилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: