Учта олийгоҳда кечги таълимни жорий этиш имкониятлари ўрганилмоқда

7 июнь куни Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги анжуманида Олий ва ўрта-махсус таълим вазири биринчи ўринбосари Иномжон Мажидов сиртқи таълим тизими ҳақида маълумот берди.

Маълумки, сиртқи таълим 10 йилча муқаддам тўхтатилган эди. Бироқ жорий йилда талабалар учта университетнинг сиртқи бўлимида таҳсил олиш имконига эга бўлишади.

«2017-2018 ўқув йилида Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус сиртқи бўлимига 100 нафар, Навоий давлат кончилик институтининг махсус сиртқи бўлимига 90 нафар ҳамда Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг махсус сиртқи бўлимига 80 нафар талабани қабул қилиш мақсад қилинган. Кечги таълим тизимида тўхталадиган бўлсак, ҳозирда бу соҳа бўйича жаҳондаги олий таълим муассасаларининг тажрибалари ўрганилмоқда. Ўзбекистонда ҳам кечги таълим тизимини жорий қилиш имкониятлари изланмоқда», – деди Иномжон Маджидов.

Шунингдек, жорий йилда мақсадли қабулни амалга ошириш механизмлари жорий қилинади.

Яна ўқинг:  Ёшларнинг молиявий кўмакчиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: