Ҳақиқий ҳусн

Қатра

– Чиройлисиз-да, опа, – ҳавас билан қаради унга қўшнисининг ўсмир қизи, – мен ҳам сиздай бўлсайдим…

Бўйинг баландгина, қаддинг бирам келишган-а? – ҳасади келди дугонасининг. – Ҳар қандай кийим ярашаверади…

– Гўзалсиз…

– Латофатлисиз…

– Тенги йўқсан…

Бу каби илтифотлар, эътирофларни эшитгани сари ўзига, ҳуснига маҳлиё бўлиб бораверди ва ахийри дунёда ўзидай бошқа соҳибжамол йўқлигига ишониб қолди: у ҳаммадан чиройли, ҳамма унга ҳавас қилади… У чиройига бино қўйди. Бошқа барча нарса – чиройли феъл, гўзал табиат, ярашиқли одат-фазилатларни ўзидан нари суриб қўя қолди. “Гўзаллигим ҳаммасидан ўтади”, деди. “Хушрўй эканман, доим ишим “беш” бўлади”, деди.

Вақт ўтди. Орзу-ҳавас билан турмушга чиқди. “Ҳаммадан чиройли қиз барчадан бахтли бўлади”, деб ўйлаганди. Аммо адашди. Ҳусни, чиройи оила, турмуш синовидан уни олиб ўтолмади – панд берди. “Муомаласи йўқ экан”, деди эри. “Қўлидан бир иш келмас экан”, деди қайнонаси. “Овқатида маза йўқ”, дейишди қайинука-қайинсингиллари. “Саришта эмас экан”, дейишди қўшнилар. “Чиройига нон ботириб еб бўлармиди”, деб лаб буришди қолган қариндошлар…

Шунда билди: ҳусн ўткинчи экан. Аёл кишига асл ҳусн одобу муомала, чиройли фазилату фаросат экан…

Хуршида АБДУЛЛАЕВА

Яна ўқинг:  Озодаликдан қўрқадиган хасталик

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: