Кулгу-шифо (2015/16)
Набира бувижонидан сўради:
– Буви сиз ширинликни ёқтирмайсиз-а?
– Шунақа оппоғим. Ахир ей десам менинг оғзимда бирорта тишим йўқ.
– Унда шоколадимни ушлаб туринг, ўртоқларим билан ўйнаб келай.
***
Ота ўғлини қаттиқ сўроққа тутди:
– Сен журналдаги ёмон баҳоларингни қачон ўнглайсан?
– Ҳар куни ўнглашга уриниб кўряпману, синф раҳбаримиз журнални ҳеч қўлларидан қўймаяпти-да.
ЖАҲОНГИР тайёрлади.