Саратондан халос бўлишга ёрдам берувчи дори воситаси

Кардифф университети тадқиқотчилари саратонга қарши одатий муолажалар давомида аспиринни камроқ дозаларда қабул қилиш 20 фоиз беморларда яшаб кетиш имкониятини ошириши ва саратоннинг бошқа жойларга ҳам тарқалишининг олдини олишда ёрдам беришини таъкидламоқда.

Олимларнинг сўзларига қараганда, аспириннинг камроқ дозаси саратоннинг бир нечта тури ўсишини секинлаштиришда ижобий натижа бериши юзасидан тобора кўпроқ далиллар пайдо бўлмоқда.

Олимлар колоректал рак, сут бези раки ва простата бўйича элликка яқин тадқиқотни ўрганиб чиқди. Аниқланишича, даво муолажасининг бошқа турлари билан биргаликда аспирин қабул қилиш ўлим ҳолатини 15-20 фоизга пасайтирган, шунингдек, ёмон сифатли ўсманинг тарқалиб кетиш хавфини камайтиришга хизмат қилган.

Манба: sof.uz

Яна ўқинг:  Муз устида учиш ёхуд “қушдай енгил бўлиш” завқи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: