Биохилма-хиллик инсон учун қай даражада муҳим?

Биохилма-хиллик нима? У қай даражада инсон ҳаёти учун муҳим? Биохилма-хилликни сақлаб қолиш нима учун керак, деган саволларга жавоб бериш бугунги кунда муҳим бўлиб, аҳолининг, айниқса ёшларнинг бу борадаги саводхонлигини ошириш табиатдаги мувозанатни сақлаш, уни асраб-авайлашга ёрдам бериши шубҳасиз. Биохилма-хиллик анча кенг миқёсдаги тушунча бўлиб, у сайёрамизда мавжуд барча табиий тизимларни ўз ичига олади. Ушбу тушунчанинг уч даражаси фарқланиб, у ўз ичига барча ўсимликлар ва ҳайвонлар, шу жумладан турли бактериялар ва микроорганизмларнинг ранг-баранглиги, турлардаги генетик материалнинг ранг-баранглиги ва уларнинг ўртасидаги биохилма-хиллик, экологик тизимларнинг бойлигини қамраб олади.

Биохилма-хиллик мамлакатимизда халқнинг иқтисодий, эстетик, соғлиқни сақлашга оид ва маданий фаровонлигининг муҳим манбайи ҳисобланади. Аммо бутун дунёда биохилма-хиллик камайиб бораётгани, чунончи ноёб генлар, турлар ва экологик тизимлар йўқ бўлиб кетаётгани мамлакатимизга ҳам таҳдид солмоқда. Бунинг сабаби битта – инсон! Инсон ўзи яшаб турган муҳитни ўзгартириб, табиатдаги экотизимни издан чиқарди.

Бугунги кунда юртимиз биохилма-хиллигини ташкил этувчи 26 минг тур флора ва фауна дунёси мавжуд бўлиб, шундан 11 минг турдаги ўсимликлар ва 15 минг турдаги ҳайвонлар истиқомат қилишади. Аммо уларнинг кўпчилиги ҳозирги кунда йўқолиш арафасида турибди.

Нодира АЛИМОВА, “Қалб нури” ННТ раҳбари:

– Биохилма-хиллик – одамлар ҳаёти учун муҳим ресурслар манбайи. Унинг ёввойи ва хонаки турларидан биз озиқ-овқат, кийим-кечак, эмак пишириш ва уй қуриш, мебел ясаш учун ёғоч, тиббиёт, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун материаллар оламиз. Бугунги кунда мазкур муаммо долзарб бўлиб, инсонларнинг аксарият ҳолатлардаги салбий хатти-ҳаракатлари оқибатида ўсимлик ва ҳайвонот оламининг турлари йўқ бўлиб кетмоқда. Биргина мисол, бугун, фарзандлари сабабсиз гул юлаётгани, дарахт шохини синдираётгани, сакраб кетаётган қурбақани босиши, чумоли инини бузаётганини кўрган ота-она унга танбеҳ бермайди, бунга бефарқ қарайди, зорланаётган табиат ноласини эшитмайди. Бундай ўғил-қизлар катта бўлгач, бундан-да каттароқ жиноятга қўл уриши ҳеч гап эмас.

Дилафруз АЗАМАТОВА, кимё-биология фани ўқитувчиси:

– Биохилма-хилликдан олинадиган фойдани икки қисмга ажратиш мумкин:

Биологик хизматлар: Ўзбекистон асосан қишлоқ хўжалик мамлакати. Аммо қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқариш тўлалигича табиатга боғлиқ. Биохилма-хиллик мақбул сифатни қувватлаш бўйича хизматлар кўрсатади. Биологик турлар ранг-баранглиги қанчалик оз бўлса, улар шунча кам хизмат кўрсатади. Бунда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ҳамда қишлоқлардаги ҳаёт учун табиий ресурслар сифати паст бўлади.

Яна ўқинг:  Энг яқин дўст

Бугунги кунда республикада биохилма-хилликни асраш учун фаолият олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Экологик ҳаракати биргаликда Глобал Экологик Жамғарманинг Кичик Грантлар Дастури (ГЕЖ КГД) фаолиятининг асосий йўналишларидан бирига айланган.

Глобал Экологик Жамғарманинг Кичик Грантлар Дастури (ГЕЖ КГД) ҳозирги кунда қуйидаги йўналишларда иш олиб боради: 1. Қишлоқ хўжалик ва бошқа хил экинзорлар Ўзбекистоннинг муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлари ва муҳим биологик турлар яшайдиган жойларга қараб кенгайишининг олдини олиш.

Ўзбекистоннинг муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлари мамлакатда биохилма-хилликни асрашнинг ўзаги ҳисобланади. Шу сабабли ҳозирги даврда “муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда мавжуд биохилма-хилликни асраш мамлакатимиз олдида турган муҳим вазифалардан биридир. Асосий таҳдидлардан бири қишлоқ хўжалигининг ривожланиши, аниқроқ айтганда, қишлоқ хўжалиги учун янги ҳудудларнинг ўзлаштирилишидир. КГДнинг вазифаси – бундай кенгайишнинг олдини олиш ва имкониятга қараб, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар атрофидаги ҳудудларни тиклаш ёки муҳим биологик турлар яшайдиган жойларни тиклаш, улар ёввойи турлар яшаши учун мақбул жойларга айланишига эришиш.

Маълумки, фойдаланиладиган ҳудудлар маҳаллий аҳолига даромад манбайи сифатида зарур. Уларни олиб қўйиш мавжуд муаммони бартараф қилмайди. Шу маънода муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва муҳим биологик турлар яшайдиган жойлар атрофидаги фойдаланилаётган ҳудудларда фаолиятнинг муқобил турларини ёки уларда мавжуд фаолият турларига нисбатан муқобил амалиётларни жорий этиш муҳим вазифа ҳисобланади. Таклиф қилинаётган янги фаолият турлари ёки айни шу фаолиятга нисбатан ўзгача ёндашувлар экологик тизим, муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд ёки муҳим биологик турлар яшайдиган жойда амалда фойда келтириши лозим.

  1. Таназзулга юз тутган экологик тизимларни, шунингдек биохилма-хилликнинг вазифалари ва хизматларини тиклаш ва ривожлантириш. Бундан мақсад – биохилма-хиллик обектларини асраш ва улардан барқарор фойдаланиш учун қулай бўлган мавжуд ҳудудларни тиклаш ёки яхшилашдан иборат бўлган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш. Мазкур вазифа ҳудудлар ва биологик мажмуаларни жисмоний тиклашнигина эмас, балки ушбу ҳудудларни бошқаришни яхшилашни ҳам назарда тутади.
  2. Мавжуд табиий ҳудудлардаги биохилма-хилликка, шунингдек биохилма-хиллик маҳсулотлари ва хизматларига салбий таъсирни камайтирадиган хўжалик фаолиятининг ҳар қандай турларини ривожлантириш. Мазкур вазифа асосан табиий шароитда ўсадиган ёки яшайдиган биохилма-хиллик ресурсларидан фойдаланишни ҳамжамиятларнинг ўзлари яратган ресурслар билан алмаштиришга қаратилган. Бошқача қилиб айтганда, табиий шароитларда ўсувчи ёки яшовчи табиий биологик ресурслар истеъмолини қисқартириш учун КГД лойиҳалари ўз ўхшаш ресурсларини ишлаб чиқаришга қаратилади. Бундан ташқари, мазкур вазифа олдинги хўжалик фаолиятини маҳаллий аҳолини иш билан таъминлашнинг муқобил вариантлари билан алмаштиришни ҳам назарда тутади. Мазкур вариантлар янада даромадлироқ бўлиши ва шу билан бир вақтда экологик тизимларга тикланиш имкониятини бериши мумкин. Бундай алмаштиришга ўрмончилик борасида Нурота лойиҳаси мисол бўла олади. Мазкур конкрет мисолда яратилаётган боғлар ва ўрмонзорлар маҳаллий аҳолининг ўрмон маҳсулотларига бўлган талабини қондиради, шу тариқа табиий ўрмонларга тушувчи юкни камайтиради ва маҳаллий аҳолига анча жиддий, қўшимча даромад манбайи бўлиб хизмат қилади.
Яна ўқинг:  Тирикликнинг латиф хилқати

Наргис ҚОСИМОВА

uznature.uz

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: