“Ҳуқуқ билимдонлари” аниқланди

Жорий йилнинг 18-19 май кунлари Халқ таълими вазирлиги томонидан умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасидаги “Ҳуқуқ билимдонлари-2017” республика танловининг якуний босқичи ўтказилди.

Мазкур танлов Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати билан хамкорликда ташкил этилди. Танлов 3 босқичда ўтказилиб, биринчи ва иккинчи босқичларда умумтаълим мактабларининг 47 865 нафар ўқувчилари иштирок этишди. Танловнинг сўнгги босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолиб бўлган 70 нафар ўқувчилардан иборат 14 жамоа иштирок этди.

Тест ва савол-жавоб орқали жойлардан келган жамоалар ўзларининг билимларини намойиш этган бўлса, саҳна кўринишлари орқали ёшлар орасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ва турли иллатларга қарши курашиш масалаларига алоҳида урғу бердилар.

Танловнинг якуний натижаларига кўра Тошкент шаҳрининг “Ёш ҳуқуқшунос” жамоаси биринчи, Самарқанд вилоятининг «Фемида» жамоаси иккинчи, Тошкент вилоятининг «Истиқлол» жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Иштирокчилар “Энг фаол жамоа”, “Энг изланувчан жамоа”, “Энг ташаббускор жамоа”, “Энг зукко жамоа” каби ўндан зиёд номинациялар бўйича ҳам тақдирланди. Ғолиб жамоаларга вазирликнинг диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Яна ўқинг:  “Камалак” сардорлари анжумани: 600 дан зиёд ўғил-қиз тенгдошлари билан тажриба алмашишди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: