ФҲДЁ бўлимларида тўлиқ электрон ҳужжат айланишига ўтилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Гербли гувоҳномалар шаклларини такомиллаштириш ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг аҳолига кўрсатаётган хизматлари сифатини яхшилаш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Ҳужжатга мувофиқ ФҲДЁ органларида сақланаётган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларининг рақамли кўринишга ўтказилиши 2022 йилнинг 1 январига қадар тугатилади ҳамда кейинчалик “Ягона электрон ФҲДЁ архиви” ахборот тизими билан интеграциялаштириш учун ягона электрон ФҲДЁ архив фонди шакллантирилади.

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар бланкаларини қўлда тўлдириш бўйича талаблар бекор қилинади ва уларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда фақат босма ҳарфлар билан тўлдириш тартиби жорий этилади.

Яна ўқинг:  Тақлид

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: