Бу бор гап

Бугун орамизда турмуш ташвишларини рўкач қилиб, фарзандлари тарбиясига панжа орасидан қараётган инсонлар йўқ эмас.

Дилбандларимизнинг юриш-туриши, уларнинг руҳиятида кузатилаётган салбий ўзгаришлар ҳам тарбия аталмиш ҳаёт-мамот масаласига суст ёндашаётганимизнинг “меваси”дир.

Қуйидаги фикрлар орқали оилада ўғил-қизларингиз билан муомалада йўл қўяётган хато ва камчиликларингизни билиб оласиз. Бу эса сиз учун фойдадан холи бўлмайди, албатта.

 

  • Фарзандингиз тортинчоқми, демак сиз уни кам қучоқлаб, кам ўпасиз.
  • Фарзандингиз ўзига ишонмаяптими, демак сиз уни шижоатлантирмайсиз.
  • Фарзандингиз бошқаларга тажовуз қиляптими, демак сиз унга қайсарлик қиласиз.
  • Фарзандингиз бошқаларни ҳурмат қилмаяптими, демак сиз унга кўп бақирасиз.
  • Фарзандингиз ўғирлик қилдими, демак сиз унга нарса беришда уқувсизлик қилгансиз.
  • Фарзандингиз бахилми, демак сиз у билан шериклик ишини беэътибор қолдиргансиз.
  • Фарзандингиз заифми, демак сиз унга кўп таҳдид қиласиз.
  • Фарзандингиз доимо ғазабланадиган бўлиб қолганми, демак сиз уни мақтамай қўйгансиз.
  • Фарзандингиз қўрқоқми, демак сиз уни ҳаддан зиёд кўп ҳимоя қиласиз.
  • Фарзандингиз сизга итоат қилмаяптими, демак сиз ундан кўп нарса талаб қилиб юборяпсиз.
  • Фарзандингиз ёлғон гапиряптими, демак сиз уни кўп тергаяпсиз.
  • Фарзандингиз гапиришда нўноқми, демак сиз у билан кам гаплашасиз.

 

Азиз ота-оналар, дилбандларингиз тарбиясида эътиборли бўлинг!

 

Аброр Мухтор Алий

Яна ўқинг:  Хушхабар рақамлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: