Тухумнинг 13 фойдали жиҳати

  1. Тухум танага қувват беради. Бир дона тухум 6 грамм юқори сифатли оқсил ва 70 калорияга эга.
  2. Ушбу маҳсулот жигар фаолиятига самарали таъсир кўрсатади. Унинг таркибида холин макроэлементи мавжуд.
  3. Тухум таркибидаги холестерин моддаси қондаги мавжуд холестеринга таъсир этмайди. Доимий равишда тухум истеъмол қилиш жигарни кам миқдорда холестерин ишлаб чиқарилишига таъсир кўрсатади.
  4. Мазкур маҳсулотни истеъмол қилиш натижасида организм учун фойдали бўлган холестерин миқдори ошади. Липопроеинлар юрак касалликлари ва инсульт хавфини камайтиради
  5. Кўз ўткирлиги учун тухум фойдали. Унинг таркиби лютеин ва зеаксантин антиоксидантларига бой бўлиб, катаракта хавфини бартараф этади
  6. Иштаҳани кўтаради. Бу нонушта учун энг мақбул таом. У инсонни тўқ сақлайди.
  7. Тухум оқсил манбаи саналади. Организм учун керакли бўлган моддалар билан таъминлай олади.
  8. У суяклар учун ҳам жуда фойдали. Унинг таркибидаги витамин D остеопароз хавфидан бартараф этади.
  9. Ушбу маҳсулот саратон хавфини бартараф этади. Холин моддаси аёлларда юзага келиши мумкин бўлган кўкрак саратонини юзага келишини олдини олади.
  10. Мушаклар фаолиятини мустаҳкамлайди. Оқсил мушаклар фаолиятига яхши самара кўрсатади.
  11. Хомиладорлар учун ҳам жуда фойдали. 2 дона тухум таркибидаги 250 мг холин, кундалик норма учун етарли саналади.
  12. Тухум соч ва тери саломатлиги учун ҳам фойдали. Тухум таркибида В гуруҳига оид витаминлар жамланган, улар соч, тирноқ ва тери саломатлиги учун жуда зарур.
  13. Тухум ранги маҳсулотнинг сифати ҳақида дарак бермайди. Оқ ёки жигарранг турдаги тухум таркиби товуқнинг қайси зотдан эканлиги билан боғлиқ.

 

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Қандли диабетнинг халқона давоси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: