Парҳез – псориазга даво

Китоб яратиш машаққати “игна билан қудуқ қазиш”га менгзалади. Зеро, муаллиф мутолаа учун асар яратар экан унга йиллар давомида йиққан бор билимини жо этади. Китобни нашрдан чиқаради. Кенг оммага етиб боргач, меҳнати маҳсулини бевосита кузатади ҳам.

Ҳар бир асарнинг нашрдан чиқишини илм уммонига мусаффо жилғанинг қуйилишига қиёслаш мумкин. Ана шу шаффоф оби ҳаёт туфайли уммон ўз сарҳадини кенг олади.

Куни кеча “Насаф” нашриётида чоп этилган “Алвидо, псориаз!” номли рисола ҳам тиббиёт оламига бир жилға бўлиб кириб келган бўлса, ажаб эмас. Зеро, тиббиётга бағишланган рисолаларнинг аксарияти китобхонлар томонидан севиб мутолаа қилинади.

Ўзининг кўплаб долзарб публицистик мақолалари билан кўпчиликка таниш бўлган сурхондарёлик Эсон Мардоновнинг ушбу рисоласи тери-таносил хасталигига чалинган беморлар учун яхши қўлланма бўлиши шубҳасиз.

Инсон борки ўз саломатлигига беэътибор бўлмайди. Жисмидаги турли дардга малҳам топишга уринади, унинг даво чораларини излайди.

Бу дардни муаллиф бошидан ўтказиб, ярим асрлик изланишлари натижасида ёзган. Э. Мардонов ўз китобида одамларни қийнаб келаётган хасталикка парҳез ва бошқа табиий йўллар билан даво чоралари излаган. У ўз кузатувларини изоҳлаб, уни амалда асослаб берган. Энг қизиғи, бу изланишлар бевосита муаллиф томонидан олиб борилган.

Шунинг учун бу асар аҳолининг турли қатламидаги кишилар учун тавсия этилади. Муаллиф ёзади: “Сиз бугундан эътиборан синовчи-еювчига айланасиз. Бизнинг “душман”ларимизнинг тахминий рўйхатини ўзингизнинг шароитингиздан келиб чиқиб тўлдирасиз. Энди сиз ўзингизни ўзингиз бемалол даволайсиз”, – дея беморга руҳан далда беради.

Ижодкор узоқ йиллар кузатиб, таҳлил қилиб, шу пайтгача сурункали, дарди бедаво деб келинган псориаз дардига даво топди.

 

Чарос ХУШВАҚТОВА

Яна ўқинг:  Ҳар бир куни қувончга тўла

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: