Нон юрак учун фойдали эканлиги аниқланди

Испаниялик олимлар ҳар куни меъёрида нон истеъмол қилишни тавсия этмоқда.

Нонга кўпинча вазннинг ортишига сабаб бўлувчи углевод ва крахмал манбаси сифатида қаралади. Натижада хушқомат бўлишни истаганлар ундан воз кечади.

Лекин барселоналик тадқиқотчилар нонни кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатидан ўчирмасликка чақирмоқда: уни ҳар куни меъёрида истеъмол қилиш қон томирларига ва юракка фойдали экан. Улар 275 нафар катта ёшли кишилар устида ўтказган тажрибасидан сўнг шундай хулосага келган.

Бир кун давомида 2-3 бўлак нон ейиш орқали юрак-қон томирларидаги касалликларнинг ривожланишидан ҳимояланиш мумкин. Уни истеъмол қилиш орқали организмдаги “яхши” ва “ёмон” холестерин миқдори мувозанатда бўлиб туради.

 

Г. ЭГАМБЕРДИЕВА

Яна ўқинг:  Мунтазам очлик 2-турдаги қандли диабетни даволайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: