ТАБИИЙ ДОРИ ВОСИТАЛАРИ АФЗАЛМИ ЁКИ СУНЪИЙСИ?

Зичланган Ҳапдори (таблетка)ларнинг олиниш усули

Она табиатда турфа касалликлар шифоси учун доривор гиёҳлар мавжуд. Аммо уларни ҳам тажрибали ва малакали, ҳамда тиббий саводхон халқ табиби ёки зиёли доришунослар, шифокорлар маслаҳатисиз истеъмол қилиш мумкин эмас. Чунки, бир қарашда безарар кўринган шифобахш ўт-ўланларнинг ҳам ўзига яраша “инжиқлик”лари бор. Яъни, ҳар кимнинг организми ўзига хос хусусиятга эга. Бировга ижобий таъсир этган табиий доривор восита баъзиларга акс таъсир этиб, дардини янада оғирлаштириши мумкин. Сунъий усулда яратилаётган дори-дармонлар ҳақида айтмаса ҳам бўлади. Уларни асло мутахассис маслаҳати ва тавсиясиз истеъмол қилиш мумкин эмас. Сабаби ҳар бир сунъий дори воситасида қандай касалликларда қўллаш мумкин эмаслиги ва унинг миқдори (дозаси) ҳамда нечa ёшгача қабул қилиш мумкинлиги ҳақида йўриқномада батафсил баён этилган. Қуйида биз айрим ҳапдори (таблетка)ларни саноат усулида олиниши хусусида қисқача маълумот беришни лозим деб ўйлаймиз.

Ҳар қандай таблетка дори тури босим остида олинади. Бу эса босим таъсирида қандай ўзгаришлар юз беришини тушинтиришни тақозо этади. Юқори босим остида модданинг ҳажми кескин камаяди ва натижада уни хоссаси ҳам ўзгаради. Масалан, уларни электр ўтказувчанлиги ошади, юқори босим остида диэлектриклар ҳам металлик хоссасини намоён этади. Кейинги вақтларда дорилар технологиясини ривожланиши, металлар, силикатлар ва пластмасса технологиясини ривожланишига туртки бўлди. Бу соҳани ривожи озиқ-овқат саноатида ўз самарасини кўрсата бошлади. Ушбу ютуқларнинг фармацевтика саноатида ҳам қўлланилишига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Таблетка (ҳапдори) – қаттиқ дозаларга бўлинган дори тури бўлиб, унга дисперс муҳитсиз ўзаро боғланган тизим деб қаралса бўлади. Қаттиқ жисмни ҳар бир заррачасини ўзига хос механик хоссалари бўлади, яъни қовушқоқлик, қайишқоқлик, эластиклик ва қаттиқлик. Бу хоссалар заррачаларни деформацияга қаршилик даражасини белгилайди. Қаттиқ жисмларни бу хоссалари ўз навбатида моддани тузилишига, молекулалар кучининг катта-кичиклигига боғлиқ бўлади. Кукунларда заррачаларни бир-бирига тортилиши механик ва электростатик кучлар ҳисобига амалга оширилади. Прессланмаган (зичланмаган) кукунлар заррачалари орасидаги масофа катта бўлганлиги сабабли электростатик кучлар кичик равишда кузатилади. Заррачалараро электростатик куч улардаги атомлар сонига пропорционал бўлади. Пресслаш жараёнида заррачалар бир-бирига яқинлашиши билан молекулалараро куч кўпаяди ва заррачалар ўзаро бирикади.

Яна ўқинг:  Олимлар светофорда тўхташ соғлиқ учун зарарли эканлигини аниқлашди

Дори моддаларини тўғридан-тўғри пресслаб таблетка олиш катта амалий ва назарий аҳамиятга эга. Тўғридан-тўғри зичлаб таблетка олишда технологик босқичлар бир мунча қисқаради. Субстанция намлик ва ҳарорат таъсирига учрамайди. Иложи борича ёрдамчи моддалар қўшилмайди ёки оз миқдорда қўшилади. Бу эса энергия тежамкорлигига, технологик жараённи соддалашувига олиб келади. Бу чора-тадбирлар катта иқтисодий самара беради ва маҳсулотнинг таннархини арзонлашувига кўмаклашади. Энг муҳими фармацияга оид илмий адабиётларда келтирилган маълумотларга қараганда, тўғридан-тўғри пресслаб олинган таблеткаларнинг биосамарадорлиги нам донадорлаш орқали олинганига қараганда биологик таъсири юқорилигини кўрсатди. Тўғридан-тўғри пресслаб таблетка олиш учун дори моддаси ижобий технологик хоссаларни намоён этиши, дозаси 0,05 г дан кам бўлмаслиги ва сувда яхши эриши керак.

Умуман олганда моддаларни технологик хоссалари кўп жиҳатдан заррачаларининг тузилишига боғлиқ бўлади. Ҳозирги вақтда тўғридан тўғри пресслашнинг уч хил усули бор. Зичланган моддани сочилувчанлигини яхшиловчи ёрдамчи моддаларни қўшиш, моддани қолипга мажбуран узатиш ва мақсадга мувофиқ заррачани синтез қилиш зарур. Тўғридан-тўғри зичлаб таблетка олишда моддани заррачаларининг катталиги, сочилувчанлиги, қолдиқ намлик ва бошқа хоссалари катта аҳамиятга эгадир.

Масалан, натрий хлоридни тўғридан-тўғри зичлаб таблетка олиш учун узунчоқ шаклдаги заррачалар мақсадга мувофиқ бўлиб, шарсимон заррачаларни пресслаш анча қийин бўлади. Тўғридан-тўғри пресслаб таблетка олишни кенг тарқалган усулларидан бири модданинг сочилувчанлигини яхшиловчи ёрдамчи моддалар қўшишдир.

Таблеткалар думалоқ ёки бошқа шаклга эга бўлиши, ясси ёки икки томонлама қабариқ юзали, четлари бутун бўлиши керак. Агар ҳапдори кўрсатмасида бошқа қўшимча маълумот бўлмаса, таблетканинг юзаси силлиқ, бир жинсли бўлиши керак. Баъзи ҳолларда юзасида ёзувлар ва белгилар бўлиши мумкин. Диаметри 9 мм ва ундан катта бўлган таблеткалар ўртасида чизиқча бўлиши керак.

Д.МУҲИДДИНОВА

1-Республика тиббиёт коллежи “Фармация” кафедраси катта ўқитувчиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: